Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чиройли исм ёқар эди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу туяларимизни ким етаклаб боради?» Ёки «Ушбу туяларимизни ким (манзилга) етказади?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. «Исминг нима?» дедилар.

«Фалончи», деди.

«Ўтир», дедилар. Сўнг бошқа бир одам турди. «Исминг нима?» дедилар. «Фалончи», деди. «Ўтир», дедилар. Сўнг яна бошқа бир одам турди. У Зот: «Исминг нима?» дедилар. «Ножия», деди. «Улар – сеники! Етакла уларни!» дедилар». Шарҳ: Ножия ибн Жундаб Асламий розияллоҳу анҳунинг аввалги исмлари Заквон бўлган. Қурайшнинг таъқибидан қочиб нажот топганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига «Ножия» деган ном берганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги карвонга сарбон бўлишни истаган икки кишининг исми яхши эмаслиги, яхшиликдан башорат маъносида эмаслиги туфайли уларга карвонни етаклашга изн бермадилар. «Ножия» деган исм эса нажот сўзидан олинган бўлиб, башорат маъносида бўлганлиги учун карвонни етаклашни, туяларга сарбонликни ўша саҳобий розияллоҳу анҳуга ишониб топширдилар. Ушбу ҳадисдан фарзандларга чиройли, гўзал, эзгу маъноларни билдирувчи исмларни қўйиш кераклигини билиб оламиз.
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақаси аёллар беллашуви иштирокчилар чиқиши ниҳоясига етди Тошкент шаҳрида давом этаётган давоми...

13:19 / 26.04.2018 4453
Бир кишини яхши билиб олишнинг учта шарти бор бирга сафарга чиқиш, бир маконда бўлиш ва савдо қилиш.Майсара давоми...

21:52 / 25.09.2023 3703
Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси Асабийлашманг Ўзингиздан бошланг. Авваламбор, болалар давоми...

17:59 / 09.08.2018 5781
Ўсмирлик жавобгарликнинг бошланиши биринчи мақола   Уйда чақалоқ дунёга келиши кутилар экан, масъулиятли давоми...

15:56 / 10.08.2018 5610