Иссиқ кунларда рўза тутишнинг ҳикматлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандаларига Рамазон рўзасини фарз қилган ҳамда ҳар бир нарсани ўлчов ва ҳикмат ила яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин.

Умматларига Рамазон кечаларини бедор ўтказишни суннат қилган ҳамда рўзанинг ҳикматларини баён қилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ Ўзининг чексиз илми ила дунёда ҳар бир нарсани буюк ҳикмат ва ўлчов билан яратган. Коинотдаги улкан сайёралардан тортиб Ердаги кичкина бир заррада ҳам Аллоҳнинг қудратини ҳис қилиш, тадаббур қилиш мумкин. Қуёш тизимини мукаммал бир тартибга солиб қўйган, Ерда ҳаёт мавжуд бўлиши учун ўзгармас қонунларни яратиб қўйган, йил фаслларию ой ва кунлар давомийлигини ўлчов ила белгилаб қўйган Аллоҳ нақадар Олим ва Ҳаким Зот.

Аллоҳнинг ҳар бир яратган нарсасида, хусусан, турли минтақаларда кунлар давомийлигини турлича қилиб қўйганлигида, Рамазон ойи рўзасини қатъий бир фаслда эмас, балки йилдан-йилга сурилиб-сурилиб ҳар бир фаслда келишида ва бошқа биз билган-билмаган нарсаларда ҳикмат ва ўлчов бордир.

Аллоҳ инсоннинг иймонини турли хил усулда синаб кўриши мумкин. Хусусан, кунлар узун, тунлар қисқа бўлган иссиқ кунларда рўза тутиш анчагина сабр ва қаноатни талаб қилади.

Фақиҳларимиздан бири шундай деган экан: «Мўминнинг иймони уч нарсада билинади: кимсасиз жойда ҳам азон айтганда, совуқ кунда ҳам ғусл қилганда, иссиқ кунда ҳам рўза тутганда». Демакки, иссиқ кунда рўза тутиш ҳақиқий мўминнинг хислатларидандир.

Рўзадор инсоннинг ҳар бир ўтказган дақиқаси ибодатдир. Ҳаттоки рўзадор инсон ухлаб ётганда ҳам унга ибодат савоби берилади. Биз Аллоҳга шукр қилайликки, кунлар узун бўлган кунларда рўзадор бўлсак, куннинг ҳар бир дақиқасида бизга кўплаб ҳасанотлар ёзилиб тургай, иншааллоҳ.

Мўмин бир хайрли амални қилса, бир савоб. Агар шу амални бажаришда қийинчиликка учраса, қийинчилиги учун ҳам яна бир савоб. Бу ҳар бир савобни ўнтадан етти юзтагача кўпайтириб бериш ҳам Аллоҳнинг бир марҳаматидир. Рўза тутган инсоннинг ажрини фақат Аллоҳ беришини, унинг савоби нақадар улуғ эканлигини тасаввур қилиб олаверинг.

Аллоҳ ҳаммаларимизни иймонда бардавом қилсин. Хоҳ иссиқ, хоҳ совуқ, хоҳ узун, хоҳ қисқа кун бўлсин, тирик юрган эканмиз, Рамазон рўзаларини тутмоқликни барчаларимизга насиб қилсин.

Ёлқин

Мавзуга оид мақолалар
Буюк саҳоба Муовия ибн Ҳакам асСуламий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

19:00 / 01.10.2019 4554
embedhttpswww.youtube.comwatchvcSXpnWGqKUfeatureyoutu.beembed

14:33 / 15.05.2017 4099
Зулукнинг табиатда тахминан 400 тури мавжуд бўлиб, табобатда ишлатиладиган тури оч ҳолидаги оғирлиги 5 гр.ни давоми...

14:17 / 24.11.2016 14138
Мадинаи мунавварада турилганда кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаларига бориб, дуруду давоми...

14:08 / 13.08.2018 7462