Чорасизликни чорасиз қолдиринг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзингизни қийин, чиқиб кетиш имконсиз бир вазият, танг аҳволда, ўта чарчаган ҳис этяпсизми? Келажагингиз қоронғу ва мавҳум, қўрқинчли кўриняптими? Ҳеч қандай чора топа олмаяпсизми? Ёмон ва тушкун хаёллар чулғаб олганми сизни? Тўхтанг! Хавотирларингиз сизга ёлғон гапираяпти. Агар шайтон келиб, сизни келажак ва унда содир бўладиган нарсалардан қўрқитиб, хавотирга солса, сиз уни Аллоҳга яхши гумон қилиш орқали яксон ва мағлуб қилинг. Ўзингизга: "Ўтган кунларимда мени икром қилган Зот келажакда ҳам мени ташлаб қўймайди, албатта, мукаррам қилади", деб айтинг. Модомики, Аллоҳга дуо қилиш, унга ёлвориш сиздан олиб қўйилмаган экан, демак, ҳали асосий арқонни қўлдан бой берганингиз йўқ. Айнан шу ришта қолган ҳамма нарсани – сиз сўраган, сиз кутган барчасини, ҳатто ундан ортиғини сизга олиб келади. Муҳаммад Ротиб Ноблусий шундай дейдилар: “Аллоҳ таолога шубҳа, иккиланишлар билан эмас, аниқ ишонч, яқийн билан юзлангин. Шунда У сенга мўъжизалар билан юзланади, муомала қилади”. Бахт-саодат қалбнинг Парвардигорига яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса сабаби кетса, ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликлардир. Дунё Аллоҳникидир, ризқ Аллоҳдандир, келажак Аллоҳгадир (Унинг измидадир). Бас, шундай экан ишингизни Аллоҳга топширинг, Унга ҳавола қилинг. Ноумид бўлманг! Қулфлар кўпинча калитлар шодасидаги охирги калит билан очилади. Аллоҳга қаттиқ боғланинг. Осонлик ва тинчлик пайтида ҳам, қийинчиликда ҳам ибодатларингизга мустаҳкам бўлинг.  Роббингиздан қалбингизга хотиржамлик беришини сўранг. Яратилишимиз моҳияти, ўзимизнинг нақадар заиф ва Аллоҳнинг ҳар ишга қодирлиги ва юксаклигини тафаккур қилинг. Дуо қилинг. Ўзингизни кашф этишда давом этинг, яна ҳам яхшироқ бўлишингиз учун керакли нарсаларни ва инсонларни топишингиз учун дуо қилинг. Албатта, Аллоҳ дуоларни эшитгувчидир.


Дилобар Арабова тайёрлади.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Оппоқ қорлар Беҳиштлардан даракмиди, Поёндозлар тўшаб, сизни олиб кетди. Аҳли Ислом, қулади бир тоғинг давоми...

06:22 / 03.02.2017 9959
Холид ва Фотима Қуръони Каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлганларидан сўнг, отаонасининг давоми...

08:31 / 25.12.2016 4362
Маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилишлик ҳомила бўлажак фарзанд учун жуда хавфли. Вашингтон давоми...

10:53 / 29.11.2016 4334
Бировни чақириш одоби шуни тақозо қилади.Биринчи чақириш ила ҳожати борлиги билдирилади.Икккинчи чақириш давоми...

23:12 / 09.11.2023 3428