Куз фаслида қандай таомланиш фойдали?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кузнинг иккинчи ойи бошланди. Буёғига ҳаво ҳарорати янаям салқинлашади. Ёмғирли кунлар ҳисобига қуёш нуридан камроқ баҳраманд бўлишимиз табиий. Оқибатда иммунитет тизими заифлашиб, мавсумий касалликлар авж олиши кузатилади. Хўш, шундай шароитда саломатлигимизни мустаҳкамлаш учун қандай таомланиш мақсадга мувофиқ?


Хорижлик тажрибали диетолог Евгения Белюга бу борада ўз тавсияларини эълон қилди. Унинг фикрича, мазкур даврда микроэлементларга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш фойдали. Масалан, помидор ва бодрингни C, А витамини, фолий кислотаси ҳамда калийга бой қовоқ билан алмаштириб, тановул қилиш мумкин. Ёки B витамини, аскорбин кислотаси, A вa E дармондорилари, темир, магний ва цинкни ўз ичига олган қовоқча (кабачка) паст калориялилиги билан афзал саналади. Таомномани мавсумий маҳсулотлар билан уйғунлаштириш мақсадга мувофиқ. Масалан, пюре-шўрвалар куз учун мақбул таом. Сабзавотли шўрва витаминларга бой. Ёғсизроқ товуқ шўрваси ҳам ортиқча вазндан халос бўлишни истаганлар учун мос.


“Ичимликлар орасида чой ва қаҳвадек фойдали муқобил маҳсулот йўқ. Хусусан, чой совуқ ҳавода иммунитет тизимини қўллаб-қувватлайдиган дармондорилар, полифеноллар, антиоксидантларни ўз ичига олади. Лимон, атиргул қўшиб тайёрланган дамлама таркибидаги С витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Аммо шакар истеъмолини камайтириш яхшироқ”, дейди мутахассис. Чиндан ҳам, шакар – юқори калорияли маҳсулот. Уни ортиқча истеъмол қилиш семиришга олиб келади. Бу эса метаболизм секинлашиши, ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлиги пасайиши ва пировардида 2-тоифа диабет келиб чиқишига сабаб бўлади.

Шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш иммун тизими фаолиятини издан чиқади. Оқибатда организм мавсумий касалликлар пайтида вирусларга қарши курашишда заифлашиб қолиши мумкин.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад Саъд Даманҳурий Туркия Ислом илмлари академияси раҳбари Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи давоми...

23:12 / 04.03.2020 3482
ИККИ ЙЎЛ...198990 йилларhellip 45 ёшли қиз эдим. Дадамлар билан Наманган шаҳридаги .Чорсу, деҳқон бозорига бозорлик давоми...

22:03 / 02.04.2020 6720
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур» 12кун, Қўқон шаҳри

21:55 / 27.11.2014 4787
Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш инсон саломатлиги учун зарардир. Ҳозирги кунга келиб, дунё миқёсида давоми...

16:30 / 27.11.2016 15904