Сахийлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сахийлик одатда мол билан қилинсада, фақат мол билан бўлмайди. Мол билан сахий инсон очнинг қорнини тўйдиради, бир қути дори билан беморнинг жонига оро киради, бировнинг қарзини тўлаб обрўсини сақлаб қолади. Солиҳ банданинг қўлидаги ҳалол мол қандай ҳам ажойиб мол!

Сахийлик муҳаббатда ҳам бор, аёлингиз чарчаганида айтиладиган ширин сўзда бор, уларнинг жаҳли чиққанида сабр қилишда ҳам бор.

Сахийлик дарсини қила олмаган ўғилни қучоққа олишда ҳам бор. Чунки бунақа пайтда унга танбиҳ беришдан кўра қучоққа олиш фойдалироқдир.

Сахийлик фотиҳаси бекор бўлган қизингизни бағрингизга олиб юпатишингизда ҳам бор. Чунки бундай лаҳзаларда қизингиз бошқа нарсалардан кўра сизнинг меҳрли қучоғингизга муҳтож бўлади.

Сахийлик хатоларга кўз юмиш билан ҳам бўлади. Тойилишларни билмасликка олиш билан сиз келишмовчиликларни қабрга кўмасиз.

 Сахийлик ақлини йўқотиб қўйган дўстингизни порлоқ хотираларини унутмаслик билан ҳам бўлади.

 Сахийлик сиз билан жанжал қилган укангиз ёки акангизга мағлуб бўлиб беришингиз билан ҳам бўлади. Бунда сиз ғолибликдан силаи-раҳмни афзал билган бўласиз.

Сахийлик сизга ёмонлик қилган қўшнингизга сабр қилиш ва унга унга яхшилик қилиш билан ҳам бўлади.

Бу ишлар билан мувозанат тикланади. Дунёнинг бурни ерга ишқалади!


Абдуқодир Полвонов

Манба
Мавзуга оид мақолалар
  Одам боласининг қанча умр кўриши унинг ўзига эмас, Яратганнинг хоҳиширодаси, банданинг қадардаги давоми...

12:01 / 25.11.2016 5660
       Инсоннинг яралиши ва унинг эркакаёл жуфтлигидан иборат бўлиши ҳақида одамларда турли қарашлар бор. давоми...

20:36 / 05.02.2017 12902
Ҳар йили 5000дан ортиқ Британияликлар Исломни қабул қилишаётир. Уларнинг ярмидан кўпи оқ танлилар ва давоми...

19:13 / 21.12.2016 3788
5 июль 2019 йил санасида Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳокимияти биносининг анжуманлар залида Оила давоми...

10:23 / 06.07.2019 3742