Қуръон ёдлашни мумтоз (классик) мавританча услуби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



1️кун

 Қуръони каримдан ёдламоқчи бўлган саҳифани кўчириб ёзиб олинг.

Уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этинг.

Ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг. Сиз баъзида саҳифага қараб тиловат қилинг. Ўзингизни зўриқтириб қўйманг, орада танаффус қилиб туринг. Ўқилганларни ҳисоби учун тасбеҳ ишлатинг ва ҳар 100тада дам олинг. Бунга 4 ярим соатча вақт кетади. Қуръондан бир саҳифани ўқишга бўлса, 1 минутча вақт кетади.


2️кун

Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).

 Энди кеча ёдланган саҳифага қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.


3️кун

Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).

 Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.

 Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг.


4️кун

Янги саҳифани Қуръондан кўчириб олиб, биринчи кундаги вазифани такрорланг. (яъни, уни тез ўқий оладиган ва сал-пал эсда қоладиган даражага етгунингизча ўқишда давом этиб, ёдлаб олганларингизни 500 марта такрорланг).

Учинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 150 марта такрорланг.

Иккинчи кун вазифасига қайтинг ва уни 50-70 марта такрорланг.

Биринчи кун вазифасига қайтинг ва уни 10 марта такрорланг.


1️кун: 500  марта такрор.

2️кун: 500 марта такрор, такрор +150

3️кун: 500 марта такрор +150+75

4️кун: 500 марта такрор + 150 + 75+ 10


5-кун.

4-кундаги вазифаларни бажаринг. Шу билан бирга, матнлар ўртасини тўғри бирлаштираётганингизга ишонч қилиш учун уларни жамлаган ҳолда бир неча марта ўқинг.


Ушбу мавританча Қуръон ёдлаш услубининг афзаллиги шундаки, оятларни ёдлашда жуда кўп такрорлашингиз шарт бўлмайди. Лекин бу услубни ишлатиш шуни англатадики, сиз фақат миянгизда ўз-ўзидан такрорланадиган оятларни эшитасиз, ҳатто интенсивлиги, давомийлиги сабаб уларни тушингизда кўра бошлайсиз. Шунингдек, бу услубнинг асосий фойдаси, иншааллоҳ, натижаси кафолатли эканидадир.


Мавритания  Африканинг шимоли-ғарбидаги давлат. Майдони 1031 минг км².  Аҳолиси 4,3 млн. киши.  Пойтахти Нуакшот шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 12 вилоятга бўлинади. Мавритания минглаб уламолар чиққан юрт. Бу юртда шундай мадрасалар борки,  у ердан 50 йилдан бери қорилар чиқади. Шунингдек, бу мадрасаларда талабалар  матнлар, ҳадислар, том-том китобларни ёд олишади.


Бобур Аҳмад тайёрлади.


Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким ёлғон гапиришни ва давоми...

14:45 / 02.05.2019 7731
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил хойр ва бика настаъин, я Фаттаҳ давоми...

12:10 / 27.02.2017 8040
           Онабола қатъий жадвалга асосланиб машғулотлар олиб боришган. Марям кунига 5 соат ўқирди. Биринчи давоми...

19:46 / 28.02.2017 6060
 Саҳобаларни яхши кўриш ва уларни пайғамбарлардан кейин энг афзал инсонлар бўлган деб эътиқод қилиш ҳар бир давоми...

14:30 / 16.02.2018 7024