Кремль диндорлар ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ғоясини қўллаб-қувватлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Кремль диндорлар ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ғоясини қўллаб-қувватлайди ва уни мамлакат учун керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида РИА Новости хабар беради.Песковнинг сўзларига қараганда, Кремль қонун ғоясини қўллаб-қувватлайди, ундаги жумлалар эса – бу, юристларнинг вазифаси. «Бу – ижро нуқтаи назаридан жуда мураккаб қонун, аммо у бизнинг кўп миллатли, турфа конфессияли мамлакатимиз учун жуда зарурдир», – деб қўшиб қўйди у.9 апрель куни Давлат Думаси фуқароларнинг диний ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ва зиёратгоҳларга талофат етказиш учун жиноий жавобгарлик белгиловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжатда катта миқдордаги жарималар ва беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш шаклидаги максимал жазо назарда тутилган.
Мавзуга оид мақолалар
Инсон боласининг тўйимли таомдан кейин кайфияти кўтарилиб, ҳузурланиши табиий. Аммо баъзан нохушлик ҳам давоми...

20:36 / 06.03.2017 5071
Муслим ибн алҲорис атТамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

09:49 / 29.11.2016 5428
Азиз опасингилларим Дунё аҳли молу дунё тўплаш ғами билан юрганда, ўзларини бу фитналар уммонига давоми...

20:02 / 09.01.2017 4016
 Бугун 4 ноябрь куни Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Мусулмонлар давоми...

18:21 / 04.11.2019 3231