Биз атоларга лойиқмизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Диний таҳсилимни эндигина тамомлаган кунларим эди. Муҳтарам отам муфтий Муҳаммад Шофеъ роҳимаҳуллоҳ билан бирга машинада кетаётгандик. Светофорда турганимизда, бир тиланчи отам ўтирган томонга ўтди. Покистонда тиланчиларнинг светофорда тўхтаб турган машиналар олдига бориб, пул сўраш ҳолати кенг тарқалган. Муҳтарам отам чўнтакларидан бир қанча майда пул чиқариб, тиланчига бердилар. Қилган ишларини хато деб ўйлардим. Уларга эътироз билдириб: "Отажон, нега тиланчига пул бердингиз? Улар ҳаммадан пул сўрашади, буни гўёки касбга айлантириб олишган. Улар сиз берган пулга лойиқ эмас", дедим. Шу гапимдан сўнг отам кулиб, менга қарадилар ва: "Тақий! Агар Аллоҳ таоло бир нарса ато қилмасидан олдин бизнинг шунга лойиқ ёки лойиқ эмаслигимизга қараганида, биз бирор неъматга эришишимиз мумкинмиди?" дедилар.


Шайх Тақий Усмоний  хотираларидан

Манба
Мавзуга оид мақолалар
ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ .   .          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

21:35 / 08.02.2017 5592
Жамиятнинг бўғини бўлмиш оилаларнинг тинчтотув, хонадонларимиз файзли бўлиши ва турмушимиз осудалигида давоми...

17:58 / 30.11.2016 4919
Дунёнинг кўпгина ўлкаларида офтобда баданни қорайтириш охирги пайтларда урфга айланиб қолди. Уни гўзаллик давоми...

13:57 / 24.11.2016 4489
Бир ой тўлиқ рўза тутгандан сўнг танангизда нималарсодир бўлишини биласизми Баданингиздаги саксон фоиз давоми...

22:42 / 03.04.2023 5068