"Мадян" ўқув марказида учрашув бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Илмнинг ўрни қалб, у қалбга жойланса, нур таралади, у нур аъзоларимизга таъсир қилади ва  бизни яхшиликлар сари  чорлайди. Илм  маконини,  даргоҳини – қалбимизни покиза тутишимиз керак.  Агар қалб покиза бўлмаса, илм у ерга киролмайди, чунки покиза нарса покиза жойни хоҳлайди..."


Мақолани бежизга Одинахон Муҳаммад Содиқнинг сўзлари билан бошламадим. Айнан мана шу сўзлар учрашув иштирокчиси сифатида менга жуда ҳам таъсир қилди.


23 август куни  "Мадян" ўқув марказининг Яшнобод филиалида устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ билан бўлиб ўтган учрашув илмнинг фазилатларига бағишланди.  Тадбирда марказ ўқитувчилари, ўқувчилари ва кўплаб аёл-қизларимиз иштирок этишди.


Одинахон Муҳаммад Содиқ илмнинг аёл-қизларимиз, жамиятимиз ҳаётида тутган ўрни ҳақида гапирар экан, жумладан, шундай деди:


"Жамиятда аёл киши салоҳиятли бўлса, жамиятнинг ярми салоҳиятли бўлади, дейишарди. Уламолар мана шу гапга қўшимча қилиб:  "Аёл салоҳиятли бўлса, жамиятнинг ярми эмас, бутун жамият салоҳиятли бўлади", дейишмоқда..."


Илм талаб қилиб ўқув марказларига келаётган, вақтини, умрини илм олиш билан ўтказаётган ўқувчи билсинки,  покиза қалбга жойлашган бу илм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, баъзи ўтган гуноҳларимизнинг ювилишига ҳам сабаб бўларкан!  Бу нарса ҳам динимизнинг илм талабига қанчалик аҳа­мият беришини яна бир бор кўрсатади.


Учрашув давомида иштирокчилар билан бўлиб ўтган савол-жавоблар ҳам, гўзал эътирофлар ҳам бугунги кунда аёл-қизларимизнинг илм олишга, илм беришга иштиёқлари, рағбатлари самарали ошганидан дарак беради.


Илм аҳли  иштирокидаги бундай учрашувлар Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларимизни ҳикмат нури билан тирилтиришга сабаб бўлади, деган гўзал ниятдамиз.


Райҳона

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo кўрик давоми...

12:02 / 06.12.2023 1573
Афғонистонлик ихтирочи ўқувчи қизлар14 ёшдан 17 ёшгача бўлган беш нафар афғонистонлик ўқувчи қизлар Toyota давоми...

01:22 / 21.04.2020 4390
Aнглиялик опасингиллар Никки ва Эмининг Исломни қабул қилишларига машҳур футболчи, quotЛиверпулquot давоми...

08:15 / 25.08.2021 13551
Кўриш қобилияти чекланган кишилар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келади. Бу ҳатто Қуръон ўқиш каби диний давоми...

16:49 / 12.06.2019 3201