Балоғатга етган ўғил-қизларини уйлантириб, оилали қилиб қўйиш ота‑онанинг бурчидир.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чунки эндигина вояга етган ёш йигит ва қизлар оила нималигини, уни қандай қуришни ҳам, бу ўта нозик ва муҳим ишни қандай қилиб амалга оширишни ҳам билмайдилар. Уларнинг бу борада билимлари, тажрибалари бўлмайди. Агар никоҳ ва оила қуриш ишлари уларнинг ўзла-рига ташлаб қўйилса, адашишлари, умр савдоси деб аталган ўта муҳим ва нозик масалада нуқсонга йўл қўйишлари мумкин. Ота‑она эса ўзлари оила қурган, унинг нималигини яхши биладиган ва фарзандларига яхшиликни раво кўрадиган шахслар сифатида бу борада уларга бош-қош бўлишлари лозим. Агар ота‑она бўлмаса, қариндошлардан уларнинг ўрнини босадиган кишилар ёшларга валий – ишбоши бўладилар. Мабодо, ҳеч кими йўқ бўлса, жамиятдаги етакчи кучлар уларнинг ўрнини босади. Шундай қилиб, мусулмонлар яшайдиган жамиятда узрсиз беникоҳ юрган одамлар қолмаслиги учун барча ҳаракатда бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Роббимиз таборака ва давоми...

14:19 / 20.12.2016 6313
 Оддий сақич «жевачка» таркибида 7 хил қўшимча моддалар мавжуд 1. Сақич хамиртуруши сақичнинг асосий давоми...

15:01 / 15.12.2016 5031
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан «дийдорлаштирган» Рамазон... Энг аввало, бизга Рамазонни фарз давоми...

19:57 / 09.03.2017 4389