ДЕВОНА ҚИЛДИ ИШҚ МАНИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ман кимга айтай, дўстларим, девона қилди ишқ мани,

Садпора қилди юраким, девона қилди ишқ мани.


Тун-кечалар дод айласам, ҳар дам сани ёд айласам,

Ишқингда фарёд айласам, девона қилди ишқ мани.


Шому саҳар гирён бўлай, йўлунгда саргардон бўлай,

Охир санга қурбон бўлай, девона қилди ишқ мани.


Ишқ аҳлига ҳамдам бўлай, Ҳақ йўлига маҳкам бўлай,

Даргоҳига маҳрам бўлай, девона қилди ишқ мани.


Девонайи шайдо бўлай, ман толиби Мавло бўлай,

Халқ элига расво бўлай, девона қилди ишқ мани.


Машрабга қил лутфу карам, ваҳдат шаробин дамбадам,

Эй соҳиби Лавҳу Қалам, девона қилди ишқ мани.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мана, қалбларимиз интиқ бўлиб кутаётган Рамазон ойи ҳам эшик давоми...

17:39 / 07.02.2017 6512
Ҳозирги пайтда кўпчилик отаоналарни қийнаётган ва илм аҳлига савол билан мурожаат қилаётган муаммоларнинг давоми...

05:56 / 29.11.2016 7046
 Зулқаъда ойларида юз берган муҳим воқеалар Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридир Ҳижратдан давоми...

20:25 / 29.12.2016 4372