Бинту Содиқдан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири – хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо опа-сингилларимизга хайрни илинганим учун ёқтирмасам-да, бу ишга ўзимни мажбурлаб келмоқдаман. Видеолардан манфаат олишсин, дейман. Расмларни кўриб, фаолиятлар билан танишишсин, дейман. Учрашувларга ҳам асосан улар учун кўнаман. Ўзимга қолса, бунга ҳам узр билдирган бўлардим. Лекин шуларга қарамай, борига кифояланмай, учрашув-суҳбатлар асносида қўл телефонларида суратга олишга ошиқишлари мени ранжитади. Баъзилар суҳбатнинг бошиданоқ юзимга телефонини қаратиб туради. Шу сабаб ёрдамчилар ёки ўзимиз ҳар доим бу ишни қилмасликларини илтимос қилишга мажбур бўламиз. Шундан кейин ҳам беркитиб суратга оладиганлар топилади. Ёки узр айтишингизга қарамай, бирга суратга тушишни қайта-қайта илтимос қиладиганлар ҳам бор.


Тўғри, "Олсак нима бўлибди?Ҳозирги ҳолатда бу оддий иш-ку", деб сўрашингиз мумкин. Жавоблар қуйидагича:

Аввало, бирор-бир шахсни ўзининг изнисиз суратга олишга, гапираётган гапини ёзиб олишга ҳеч ким ҳақли эмас. Бунинг учун сурат ва гап эгасининг изни керак. Эҳтимол,  у одам мана шу мажлиснинг ўзини кўзда тутиб, уларга хос гапни гапираётгандир.

 Аёл киши суратга тушиш масаласида эркак киши каби бемалол эмас.

Кўпчиликка маълум, одатда суратга ён томоним билан тушаман. Сиз боримча бемалол оладиган бўлсангиз, шунчадан бери қилиб келаётган саъю ҳаракатимни ҳабата қиласиз.

 Агар каминани илм аҳлидан деб ҳисобласангиз, бу тоифа кишиларни суратга олавериш уларга нисбатан ҳурмат ҳисобланмайди.

 Қолаверса, сурат нима қилиб беради? Ҳеч нарса! Фақатгина ўша киши билан кўришганингиз исботи бўла олади, холос. Бундан кўра ана шу учрашувдаги айтиладиган гапларга, қилинадиган хулосаларга эътибор бериш лозим.


Шундай экан, муҳтарама опа-сингиллар, сизлардан илтимос, мени суратга олманглар! Чунки мен бу ишни ёқтирмайман. Аллоҳ таоло  умр берган бўлса, юзма-юз кўришамиз ҳали, иншааллоҳ!


 Сизларни ардоқловчи ходимангиз Бинту Содиқ!


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Сентябрнинг 17куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ давоми...

08:01 / 21.09.2023 2903
13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг очилиши давоми...

02:31 / 16.05.2023 3522
2018 йил 5 февралда Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган Мавлоно Лутфуллоҳ жоме масжидида давоми...

09:26 / 05.02.2018 4075
.Мусо алайҳиссалом уларга .У Зот .У ранги сапсариқ, қараганларни хурсанд қиладиган сигир,, деяпти,, деди, давоми...

04:46 / 05.12.2020 3867