«Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» умумжаҳон конференциясининг якуний қисми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="3771,3770,3767"] Конференция учинчи кунининг эрталабги қисмида Кувайт давлатидан ташриф буюрган Ислом даъватчиси ва мутафаккири Доктор Муҳаммад Ивазий ва Саудия Арабистони мамлакатидан ташриф буюрган Жидда шаҳридаги тиббий марказ идораси мажлисининг раиси Доктор Валид Футайҳий билан қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди.
Конференциянинг кечги қисми якуний қисм бўлди. Ушбу мажлис «Жобир Сабоҳ шаҳарчаси» номли етимлар меҳрибонлик уйида тарбия топаётган боланинг Қуръон тиловати билан очилди.
Сўнгра «Адл, вақф ҳамда Ислом ишлари вазири Саййид Яқуб Абдулмуҳсин Сонеъ, ушбу конференцияни ҳозирлаган ҳайъат раисаси Саййида Шаза Мишрий ва конференциянинг илмий ҳайъатининг раиси Доктор Ажийл Нашмийлар бирма-бир сўзга чиқдилар.
Шунингдек, конференциядан хулоса қилиб, кўриб чиқилган мулоҳазалар, ҳамда ушбу анжуманнинг натижалари ҳам баён қилинди.
Кечани «Жобир Сабоҳ шаҳарчаси»дан ташриф буюрган индонезиялик етим болалар ва Яман шаҳридаги «Раҳмат» меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган етим қизчаларнинг намойишлари безади. Улар эзгулик ва хайр ҳақида қўшиқ куйлаб, рақсга тушдилар. Конференция залидагиларнинг барчаси уларни қизғин олқишлади.
Анжуман сўнгида одатдагидек хайрия ишларида ўз хизматини кўрсатганлар тақдирландилар.
Дарҳақиқат, ушбу конфeренция бошқаларига қараганда анча фарқли ўтди. Чунки мавзуси ҳассос бир мавзудир. Одатдагидек тортишув ва мунозаралардан холи ҳолатнинг гувоҳи бўлдик. Барчанинг ҳис-туйғулари жумбушга келиб, бир-бирлари ҳақларида гўзал сўзларни айтдилар, хайр-барака ишларига ундадилар ҳамда  ҳақларига чиройли дуолар қилдилар.
Аллоҳим, яхшилик йўлида қилинган ушбу саъйи ҳаракатларни Ўз ҳузурингда ҳусни мақбул айлагин, бандаларингни доимо хайрли ишларга Ўзинг муваффақ қилгин. Омин!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvFFpG9AQc9aIembed

21:21 / 25.05.2018 5364
         Ассаламу  алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ     Қуръон ойи, тавба ва тақво ойи, раҳмат ва давоми...

22:19 / 08.02.2017 4736
Ислом шариатида эр ва хотин аҳил, тотув, бахтли, фароғатли ҳаёт кечиришлари учун бирбирларидаги ҳақларни давоми...

21:00 / 10.09.2019 6673
      Бугунги кун инсонининг энг катта ва бирламчи муаммоси вақтни бошқара олмай, уни тўғри давоми...

12:18 / 04.03.2017 4935