Қуйидаги қоидаларни ҳаётий тамойилларга айлантиринг:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арзимаган ишларга ғам чекманг. Ишларга керагидан ортиқ баҳо берманг ва майда-чуйда муаммолар сизнинг саодатингизни барбод қилишига йўл қўйманг.

Бир дафтар тутиб, унга ўзингиз йўл қўйган хатоларни қайд қилиб боринг. Сиз фақат ва фақат ҳақ бўлишингиз амри маҳол.

Тўғри йўлни топганларнинг насиҳатларини қабул қилинг зеро, Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Дин – насиҳатдир”,  деганлар.

 Бирор бир муаммога дуч келсангиз, дарҳол унинг илдизини чопинг.

Ишингизга ўзингиз роҳат оладиган нарсани ҳам қўшиб қўйинг.

Бугунги ишни эртага қолдирманг.

Тартиб-интизомга одатланинг, аввал ўта муҳимини, кейин ундан бошқасини навбатма-навбат бажаринг.

Ўзингиз тоқат қила олмайдиган ишларни елкангизга юкламанг. Ахир Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди.  Чарчоқни ҳис қилмасдан туриб танаффус қилинг.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жувон аёлдан давоми...

09:47 / 27.10.2016 6339
«Ислом барча инсоний жамиятлар бошпанаси,нима учун ва қандай» номли китобдан Эшонгузар жоме масжиди давоми...

20:22 / 20.03.2017 5994
Билгилки, ҳар бир фазилатнинг ўз асоси ва ҳар бир одобнинг ўз манбаи бор. Фазилатлар асоси ва одоблар манбаи давоми...

20:53 / 13.12.2016 3818
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг нечта аммалари бўлган         Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:54 / 21.11.2017 4049