Нега зикрда қўрқув аввал келади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



اللهم اجعل وساوس قلبي خشيتك و ذكرك


Бу дуода нега “ҳошият”, яъни  “қўрқиш” аввал зикр қилмоқда? Бунинг сабабини билишни истайсизми?  Сабаби – қўрқув бандада доим бўлиши керак бўлган зарурий амал бўлгани учун ҳам, биринчи навбатда унинг  зикри келади. Чунки муҳаббат хавфдан, қўрқувдан ғолиб бўлса, бидъатга йўл очилади. Қўрқув муҳаббатни шариат чегарасида бўлишини таъминлаб туради. Шайх Шоҳ Абдулғоний рахматуллоҳи алайҳ айтади:


واما من جاءك يسعى . و هو يخشى



"Аммо ҳузурингга шошилиб келган...  ва қўрққан эса..." (Абаса сураси, 8-9-оятлар).


Бу оятда саҳобанинг югуриб келиши муҳаббат сабабидан эди. Ва у қўрққан ҳолатда эди. Бу ҳолдир. Яъни, унинг муҳаббати қўрқишга сабаб бўлди. Бундан маълум бўладики, агар муҳаббат қўрқув чегарасини бузса, бидъатга айланади.

Қўрқувнинг зидди муҳаббатдир. Лекин ҳадиси шарифда муҳаббатнинг ўрнига нега зикр деб айтилди? Чунки  зикр муҳаббатнинг сабаби ва муҳаббатнинг мевасидир. Кимки зикр қилса, бундан маълум бўладики, унда муҳаббат бор. Муҳаббат қилсаю, аммо Аллоҳ таолони зикр қилмаса, у муҳаббатида содиқ эмас. Шунинг учун мунофиқлар зикр қилувчи бўлмайди. Улар зикр қилувчилар рўйхатидан чиқарилади. Ким муҳаббатда содиқ бўлмаса, зикр қилувчи ҳам бўла олмайди.


 Ҳаким Муҳаммад Ахтарнинг  "Маваҳиби Раббани" китобидан

Замира Тўйчиева таржимаси


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бандаларига ҳаёти ва фаолияти учун ризқ улашади. Аммо уни ҳар бир одамга Ўзи хоҳлаганича беради. давоми...

11:09 / 23.03.2017 4910
Уйни ҳам сотамиз, жигаримни ҳам бераман, фақат болам тирик қолса бўлди, онанинг бўғзидан отилиб чиққан бу давоми...

10:27 / 07.02.2017 8403
Болалар билан ажабтовур тажрибалар ўтказиш учун,  ошхонадан анчагина керакли анжомларни топиш мумкин. давоми...

12:27 / 01.02.2017 8364
«Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур» 12кун, Қўқон шаҳри

21:55 / 27.11.2014 4787