Рамазоннинг охирги соатларида нима содир бўлишини биласизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Мисрнинг машҳур муфассирларидан Умар Абдулкафий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:


"Рамазоннинг охирги кунида, сўнгги соатларида, яъни аср намозидан шом намозигача бўлган вақтда Аллоҳ таоло бутун Рамазон ойи давомида жаҳаннамдан қанча инсонларни озод қилган бўлса, яна шунчасига дўзахдан омонлик беради! У яна шундай фурсатки, унда қилинган дуо ижобатсиз қолмайди. Бу фурсатни ғанимат билиб, Роббига дуо қилганлар ва Ундан мағфират сўраганларга офиятлар бўлсин!".


Субҳаналлоҳ! Демак, Роббимизнинг бандаларига саховати, марҳамати янада зиёда бўлар экан-да!


Аллоҳим! Ўзимиз, ота-онамиз, устозларимиз, аҳлларимиз, фарзандларимиз, қариндошларимиз, зиммамизда фазли, яхшилиги бор ҳар бир инсонга, уларнинг орасида тақдирига дўзахий деб ёзилганлар бўлса, ушбу куннинг баракотидан барчаларини жаннатий бандаларинг қаторига қўшгин, биз жаҳаннамга асло бардош қила олмаймиз!


Манба
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvOhzbTyWbIdAembed

18:31 / 01.06.2017 4168
Кўплаб ғарб аёллари ўзларининг инсоний қадриятларини поймол этаётган ва қўпол тарзда эксплуатация давоми...

10:05 / 12.02.2017 5334
Саҳобиялар ҳаёти Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳо Ислом учун ўзини фидо қилган биринчи аёл, жасорат, давоми...

21:00 / 04.11.2019 14371
Аёл кишининг ташқи кўринишига хос хусусиятлар, мисол учун, қадду қомати, терисининг ранги ёки шу каби бошқа давоми...

21:44 / 19.01.2017 12758