Mutolaa zavqi
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азиз Муслимам!

Каналимизда эълон қилинган "МУТОЛАА ЗАВҚИ" номли  Рамазон танловини  интизорлик билан кутаётган бўлсангиз керак, а?!  Танловда  "Қуръон фазилатлари" китоби ("Ҳадис ва ҳаёт" туркумидан) асосида тезкор савол-жавоб  ўтказишнинг хабарини берганмиз. Сиз ушбу китобни ўқиб бўлдингизми?  Сир бўлмаса, қай тартибда ўқияпсиз? Масалан, мен 25 дақиқали "помидор услуби"да ўқияпман. Бу  жуда ҳам самарали услуб. Ҳар куни, хоҳ кундузи, хоҳ кечқурун бўлсин,  25 дақиқага телефонингизни  созлайсиз, шу вақт оралиғида телефонингизни ижтимоий тармоқлардан узиб турасиз, акс ҳолда у сизни чалғитади. Таймерни 25 дақиқали оралиққа қўйиб қўясиз – мана шу оралиқ вақт ичида ҳеч нарсага чалғимасдан фақат китоб ўқийсиз. Албатта, бу пайт оила аъзоларингизни ҳам огоҳлантириб: “25 дақиқага безовта қилманглар”, деб қўйсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Кейин китоб ўқишни бошлайсиз. Бу усулни доимий қўллаш шундай самаралар берадики... Ҳатто умрингиз давомида зое кетган вақтларингизга ачиниб кетасиз. Аммо энди тушкунликка тушманг! Ахир мусобақа тугашига ҳали вақт бор. Бугунданоқ бошланг, асло кеч қолганингиз йўқ. Яна бир маслаҳат, китобни бошлаган ва тугатган саҳифангизни белгилаб борсангиз, кўпи кетиб ози қолганини кўрсангиз, кўзларингиз севинчдан порлаб кетади. Нега? Чунки сиз 25 дақиқада 30-40 саҳифани ўқиб чиққан бўласиз. Шу зайлда мутолаа қилсангиз, иншааллоҳ, мусобақа бошлангунича китобни бемалол ўқиб, такрорлашга ҳам вақт топишингиз мумкин!

Дарвоқе, “Помидор техникаси” нима экан, деб қизиқяпсизми? Қуйида бу ҳақда маълумот қолдираман, албатта танишиб чиқиб, илм олишда унумли фойдаланасиз, деган умиддаман.


Бахтихон Шарипова


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, азиз мухлисалар Маълумингизким, Туғруқхонадан мактублар рукни остида давоми...

14:17 / 01.05.2017 6159
Диққат, ЭЪЛОНquotТараннумquot танлови ғолибалари аниқландиАзиз опасингилларMuslimaat.uz сайти қошида муборак давоми...

01:12 / 13.04.2023 2390
.Ҳилол, нашриётматбааси, Ислом.уз портали, Муслимаат.уз сайти ҳамда Бинту Содиқ маърифий канали ижодий давоми...

08:41 / 30.03.2020 5786
Муслималар учун янги ижтимоий тармоқОдессалик муслима Ася Акбаба нетворкинг тамойилларига асосланган давоми...

00:23 / 19.06.2020 5639