Рўза неча ёшдан фарз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Болаларга рўза неча ёшдан фарз? Ўғил ва қизларга алоҳида ёш белгиланганми?


Ўғил ва қизга ҳам балоғат ёшига етганда рўза тутиш фарз бўлади.


Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:


 Тушида булғаниши;

Тушида булғанмаса-да, балоғатга етмай уйланган бўлса; маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

 Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.


Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:


 Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

 Ҳомиладор бўлиши;

 Ўн беш ёшга тўлиши.


Эҳтилом бўлмаган ўғил  болалар ва ҳайз кўрмаган қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам!


Одинахон Муҳаммад Юсуф


Манба
Мавзуга оид мақолалар
quotВа менга кейин келгувчилар ичида содиқ мақтовлар бўладиган қилгинquot Яъни, ўтиб кетганимдан кейин ҳам давоми...

00:20 / 01.02.2023 2824
.Эй Роббимиз, албатта, Сенинг Ўзинг махфий тутган нарсамизни ҳам, ошкор қилган нарсамизни ҳам яхши билурсан. давоми...

23:23 / 24.05.2023 2916
.Эй Роббим, бу юртни омонлик юрти қилгин, мени ва болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан четда қилгин,.

23:32 / 18.05.2023 4396
.Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир,.

23:18 / 02.06.2023 3142