Юр кетамиз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй бисоти кўнгил, бойлиги муҳаббат бўлган!

Эй борлиғи Ишқдан бино.

Эй кўзёшларида пайғамбар севгисини сиғдирган.

Юр, оёқларимизга тушов бўлаётган дунёни ташлаб кетамиз. Сен елканга ҳикмат озиғини ил, мен одоб ва тавозени қўйнимга жойлайин, юр, кетамиз!

Дунёдан ҳоли, ташвишлардан ҳоли бир манзилга бошла.

Эй ҳовучида ижобатини кутаётган дуолари бисёр дўст!

Эй кўҳна дунёдан ҳам қадимроқ барпо бўлган алмийсоқдаги жондошим!

Юр кетамиз!

Одам Ато ва Момо Ҳавво қиссаларидан сўзлаб бер менга.

Менга Иброҳим алайҳиссаломнинг Исмоил бўғзини кесмаган ханжарларидан гапир!

Марям онамизни дард тутганда суянган дарахтининг титроғидан сўз оч менга!

Муҳаммад алайҳиссалом билан сирлашган ғори Ҳиронинг тошларидан гапир! Аллоҳнинг расули тутган асодан, у зот кийган ковушнинг чангларидан сўзла менга, эй юзлари нурли дўст!

Эй руҳи руҳимга ёндошим!

Эй қалби қалбим билан сирдошим!

Эй кўзёши Ишққа қорилган!

Эй хоки туробим!

Юр, кетамиз!


Дилбар


T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Насиҳат Эр билан орангиздаги риштани мустаҳкамланг Қанчалик гўзал, олима, бойбадавлат бўлманг, эрингиз давоми...

21:00 / 14.12.2019 3761
Амр ила фарз ва вожиб бўлган нарсанинг айни ўзини вақтида бажариш «адо» дейилади. Фарз ва вожиб нарсани давоми...

12:11 / 18.05.2017 7506
Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:37 / 24.01.2017 5951