КЎШК ҚЎШИҒИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Пўлат рангли осмон.

Олтин каби офтоб кўринмас –

Балки  дарахтларга

тўкилгандир унинг тиллоси.

Ҳатто ердаги хазон

ётибди куз ҳавосидан маст,

Аммо ёлғиз ўзинг

кўклам каби кузнинг балоси.


Кўшк. Устунларида

қадим Шарқнинг афсунгар нақши,

Куз зийнатламоқда

атрофдаги боғни сидқидил.

Ўз тилида куйлар

табиат – у куҳансол бахши,

Ажиб орзуларга

ошно тутинмоқдадир кўнгил.


Ёмғир ёғар майин

шивалаб,

шивирлаб сўйлар –

ҳар томчи ўз сирин

япроқларнинг қулоқларига.

Ўртада оловнинг

жигар-бағри ловуллаб куяр

ва қаҳва тошади

қайноқдоннинг қирғоқларидан.


Либосларинг қалин.

Кўзларинг термилган рангларга,

Қўлингда бир финжон

бармоқларинг ўпиб бахтиёр;

Чеккан азобларин

унутганча тўлиб фараҳга

кўзларингга тўймай

термилади қаҳва телбавор.


Сен уни ичасан.

Олов эса ёнар жигархун.

Ортиб борар ҳар лаҳза

кузнинг ҳам нечундир зардоби.

Борлиқда ҳар бир барг

хазону, эй чеҳраси гулгун,

кўкламга онт ичар

афсунгар кўзларинг гирдоби.


Акром Малик


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Психолог, ёзувчи, Тиббиёт илми кандидати, жамият соғлиғи мутахассиси, Олег Геннадиевич Торсуновнинг Ёпиқ давоми...

19:54 / 01.02.2019 4870
Ўқувчилар дарсда ўтирган вақтида, қизлардан бири пулини йўқотиб қўйганлигини айтиб қолди. Ўқитувчи хонадан давоми...

06:17 / 23.12.2016 4216
Мухлислар ижодиданҚабристонда ишлайдиган қария ҳар куни тонгда велосипедига ўн литр сувни ортиб, уйидан давоми...

07:00 / 27.05.2020 3638
Университетни тамомлаб иш фаолиятимни бошлаганимга бир йил бўлган эди. Дастлаб иш жойимда тўсиқларга дуч давоми...

06:35 / 24.10.2016 6594