(Аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ҳақида завжасининг гўзал эътирофлари )
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


"Марҳум турмуш ўртоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиб, оиласига уй ишларида ёрдам берар ва уйга кириб чиқишларида бизга салом берардилар. У киши уйга келсалар, уйимиз ҳузур ҳаловатга тўларди.

Масалан, дастурхонга сув қўйилмаган бўлса, ҳикоя айтгандай қилиб, “Бир сафар чанқаб, дарё соҳилидан ўтиб борардим“, дердилар. Мен эса дастурхонга сув қўймаганимни дарҳол тушунардим.


Марҳум турмуш ўртоғим фарзандларимизни бомдодга уйғотиш учун эринмасдан, зерикмасдан қайта-қайта хоналарига кирардилар. Улар жасоратланиб яхши ва чиройли сўзлар эшитиб уйғонишлари учун шу ишни қилардилар.


Иш билан бўлиб, намозга келолмасак, бизни топиб шундай дердилар:

“Агар кир ювиш, таом пишириш ёки бошқа бирор иш аёлни намоздан чалғитса, унинг қилган шу иши ҳаромдир. Пиширган таоми ҳам ейилмайди“.


Бизни пешин намозини (жамоат) билан ўқишга тарғиб қилардилар. Мен эса пешин намозини ўқиш учун кир ювиш машинасини ўчирардим. У пайтлар кир ювиш машиналари қўлда бошқариларди.


Болалар у кишининг хоналарига киришарди, аммо улар ҳеч бирига, “хонадан чиқ“ ёки “ҳозир бандман“ демасдилар. Болалар хонадан чиқишгунича уларни тинглар ва ҳар бирини ширинлик билан сийлардилар.


Бир гал кичик қизларимиздан бири таомни чап қўлда еётганини кўриб, ўнг ва чап қўлни ажратиб олиши учун, қўлига чиройли билакузук тақиб қўйган эдилар“.


Аллоҳ у кишини раҳматига олсин.


Туркчадан Марям Осиё таржимаси


T.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Афёнкарахисар вилоятида фақат аёллар учун жамоат автобуслари қатнови жорий қилинади. «Умма информ» давоми...

19:07 / 21.12.2016 3434
АЁЛЛАРНИНГ ҲАЁСИЗЛИГИ ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУРСИЗЛИГИДАНДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беадад давоми...

22:20 / 19.03.2017 6410
Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи учрашганда саломлашишдир. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

15:07 / 17.11.2016 5338
  Энди бунинг имкони бор Маълумки, «Омина»Ўзбекистон муслималарига мўлжалланган ягона электрон журнал давоми...

15:48 / 15.03.2018 4732