Олий саодат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Каримни ўқиб ўрганиш ва унга амал қилиш олий саодатдир. Бу саодатга эришиш учун энг биринчи босқич Қуръони каримни тўғри ўқиш қоидаларини ўзлаштириш саналади. Аллоҳ таоло бизларга Қуръонни ўқишни, ўқиганда тадаббур, хушуъ-хузуъ билан тиловат қилишни амр қилган. Ўз-ўзидан маълумки, тажвид қоидаларига амал қилиб ўқиш кишини тадаббур ва тафаккурга ундайди, қалбида иймон нурларини юксалтиради. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг Каломини тўғри ва бехато ўқишга мушарраф айласин!

Тажвид илмининг тамал тоши қироат соҳаси мутахассислари ва тилшунос олимлар томонидан қўйилган. Баъзилар унинг асосчиси Халил ибн Аҳмад, деса, яна баъзилар Абул Асвад Ад-Дувалий, деб келтиришган. Бу жараён Ислом ўлкаларининг ҳудуди кенгайиб, кўплаб ажам халқлари Исломни қабул қилишлари билан бошланди. Сабаби –ажамий ва арабий тиллар бир-бири билан аралашиб, қироатда камчилик ва нуқсонлар кўзга ташлана бошлади. Буни ўз вақтида пайқаган масъул кишилар Аллоҳ таолонинг китобини соф ҳолатда асраш, турли хил хатолардан сақланиш мақсадида Қуръони Карим ҳарфлари устига ва турли шакллар қўйишни жорий қилдилар. Усмоний Мусҳаф бундай нуқталардан ҳоли бўлган. Масалан, "ف",  "ق" ,"ت" ҳарфларининг нуқталари қўйилмаган. Чунки у даврда аксарият кишилар Қуръонни  ёд билган. Кейинчалик эса, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳарфлар усти ёки остига нуқта ва белгилар қўйишга эҳтиёж сезилган. Шу тариқа аста-секин Қуръони Каримни ўқувчи ҳар бир банда амал қилиши лозим бўлган тажвид қоидалари амалга татбиқ қилина бошлади.

Тажвид илмига оид илк китоб Абу Музоҳим ал-Ҳоқонийга тегишлидир. Мазкур китоб ҳижрий учинчи асрнинг охирларида ёзилган.

Бу илм тажвид ва қироат уламолари тарафидан ижод этилган фикрлар эмас, балки Аллоҳ таолонинг амри Жаброил алайҳиссалом орқали Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳа васалламга етказилган омонатдир. Бу илм саҳобаи киромлардан, тобеъинлардан, табаъ тобеъинлардан соф ҳолда бизгача уламолар орқали етиб келди.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бизгача бу улуғ илмни етказган олиму уламоларни ажру мукофоти билан мукофотласин!



Ҳожиакбар Тошпўлатов,

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртининг

4-курс талабаси

Мавзуга оид мақолалар
Бугун Тошкентда Қуръон мусобақаси Республика босқичининг аёлқизлар ўртасидаги беллашувлари якунланди. давоми...

17:23 / 26.04.2018 4596
Чунки эндигина вояга етган ёш йигит ва қизлар оила нималигини, уни қандай қуришни ҳам, бу ўта нозик ва муҳим давоми...

22:58 / 20.07.2023 2270
Савол Ассалому алайкум, Шайх жаноблари Мен ЮНЕСКО ташкилоти қошида ташкил этилган «Ипак йўли» давоми...

07:53 / 28.11.2016 15236