Қозон шаҳрида мусулмон ёшларнинг форуми бўлиб ўтмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қозон шаҳрида Россиянинг кўплаб ҳудудларидан 120 нафар йигит-қизни бирлаштирган “ХI мусулмон ёшлари” форуми бўлиб ўтмоқда. “Қалб касалликлари муолажаси” мавзуда бўлиб ўтаётган бу тадбир йигитлар ва қизлар учун алоҳида-алоҳида белгиланган жойларда ташкиллаштирилди.

Йигитлар ва қизлар учун дастур бир хил бўлса-да, аммо устозлар бошқа-бошқа бўлиб, алоҳида дарс беришмоқда.  Тўрт кун давомида ёшларга Россия Ислом институти ўқитувчиси, ақида, ҳанафий фиқҳи ҳақидаги китоблар ва мақолалар муаллифи, устоз Аҳмад Абу Яҳё ва устоз Закариё Тимганов, қизлар учун эса устоза Марям Забирова дарс беришди.

Форум иштирокчилари дарслар давомида қалб касалликларини ва уларни қандай қилиб даволашни ўрганишдию  Қозон шаҳрига Москва, Уфа, Пенза, Перм, Уляновск, Самара, Челябинск вилояти, Марий Эл Республикаси ва Татаристоннинг барча туманларидан иштирокчилар келишди.  Уларнинг барчаси 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган мусулмон ёшлардир.

Форум мусулмон ёшларга нафақат маърифат, балки бирлашиш, танишиш, маънавий бойитиш ва ўзларининг ижтимоий стартапларини амалга ошириш имкониятини берди.                                                                                                                                                                                                                           Манба: islamisemya.com 

Мавзуга оид мақолалар
Ийдул Фитр ҚримдаҚрим муфтийси Эмирали Аблаев яриморол мусулмонларига COVID 19 тарқалишининг олдини олиш давоми...

03:16 / 24.05.2020 4224
Ер юзидаги рекорд натижага эга бўлган масжидлар Дениз Баран томонидан аниқланган.Дунёдаги энг катта давоми...

05:49 / 27.10.2020 4912
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

23:19 / 27.01.2020 4803
2023 йил 13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг давоми...

10:20 / 15.05.2023 4084