Муслима вазир хоним таълим соҳасидаги муаммоларга изоҳ берди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Босния ва Герцеговинанинг биринчи муслима вазири, Сараево кантонининг мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим вазири Наида Хота Мўминовна аёлларни бошқарувга кўпроқ жалб қилиш кераклигини айтди. Шунингдек, Наида Хота  инглиз тили ўқитувчиси, мамлакатдаги энг обрўли мактаблардан бирининг директори ҳам саналади.

Вазир хоним  инсон илмни умрининг охиригача олиши зарур, илм борасида доимий  изланиши керак бўлади, дея таъкидлайди ва: "Менимча, таълим соҳасидаги муаммолар малакасиз раҳбарларнинг хатти-ҳаракатидан келиб чиқади", дейди.

Наида Хота  аёлларнинг мамлакат ҳукуматидаги фаолиятига тўхталаркан, шундай дейди:  “Ҳозирги Сараево кантон ҳукуматида тўртта аёл фаолият кўрсатади. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.  Маъмуриятда кўпроқ аёллар бўлиши керак.  Жамият сифатида биз нозик ҳилқат вакилаларини давлат учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилиш жараёнларида иштирок этишга ундашимиз керак ".


Манба: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Марям Эскандари MIIM Designs архитектура фирмасининг ҳам ташкилотчиси, ҳам муассисидир. Шунингдек, у Гарвард давоми...

06:42 / 24.12.2020 3357
Эй аҳли Қуръон, бу кун пайғамбар туғилган кун,Нурлар тўлган дунёга, динимиз бошланган кун.Шод ўлингиз, шод давоми...

05:33 / 28.10.2022 4214
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва давоми...

20:27 / 05.03.2024 3668
Одинахон Муҳаммад Содиқ ташаббуслари билан нашрга тайёрланган, халқимиз орасида аёлларимиз, айниқса, турли давоми...

02:37 / 01.03.2023 3398