“Қисқичбақа (савати)“ синдроми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу синдром ҳақида шундай ривоят юради:

Бир киши соҳилда кезиб юраркан, балиқ тутаётган балиқчини кўриб, унинг ёнига боради. Балиқчининг ёнида саватда бир нечта қисқичбақа бўлиб, усти очиқ эди. Киши ҳайрон бўлиб, нега идишнинг усти очиқлигини сўрайди. Чунки қисқичбақалар идишдан чиқиб кетишлари мумкин эди-да!

Балиқчи шундай жавоб беради:

“Агар идишда битта қисқичбақа бўлса, устини ёпишим мумкин. Лекин кўриб турганингиздай улар бир нечта. Қисқичбақа битта ўзи бўлса, тиришиб-тирмашиб, қочиб кета олади. Лекин улар бир нечта бўлса, бир-бирини пастга тортиб, юқорига чиқишига йўл қўймайди. Шу тарзда ҳеч бири идишдан чиқиб кетолмайди. Буни билган балиқчилар биттадан ортиқ қисқичбақа тутишса, устини ёпмайди“.

Филиппинликлар орасида “қисқичбақа савати” деб номланган ва активист ёзувчи Нинотчка Росcа томонидан қўлланилган бу атама “мен эга бўлмасам, сен ҳам эга бўлолмайсан. Мен эплолмасам, сен ҳам эплолмаслигинг керак!“ деган фикрни ифода этади.

Юқоридаги ривоятда айтилгани каби кишилар бир-бирларига қарши қўллайдиган психологик зўравонлик даражасидаги муносабатларга “қисқичбақа савати синдроми“ дейилади.

Баъзи инсонлар, худбинларча муносабатда бўлиб, ҳирсларини намойиш қилиб, муваффаққиятга эришишни бошқаларни орқага тортиш ҳисобига деб ўйлайдилар. Ўзлари эришолмаса, сизни ҳам эришишингизни истамайдилар. Рақобатчилик, ҳасад ва қизғончиқлик  ҳисси билан ҳаракатларингизга болта уришга уринадилар.

Бу синдромга оилада, иш ва ўқув масканларида, ҳатто энг яқин дўстингиз билан муносабатларингизда ҳам дуч келишингиз мумкин. Муваффақиятли режаларингиз бўлса ёки  ўзингиз ҳақингизда муҳим қарорлар қабул қилсангиз, мутлақо кимларнингдир танқидларига учрашингиз ва ҳатто қарорингизни ўзгартиришингизга мажбур бўлиб қолишингиз мумкин. Агар қарорингизга амин бўлсангиз, ортида туришингиз керак.

Бундай тушунчадаги кишилар турган муҳитларида бошқаларни устидан ҳукмронлик қилишни мақсад қилади, муваффаққиятли кишиларни аҳамиятини камайтиришга мойил бўлади. Уларда раҳм шафқат туйғуси йўқ.

Энг муҳим тавсия, улардан узоқ туринг. Улар билан алоқани узолмасангиз, ўзингизга ишонинг, қарорларни ёлғиз ўзингиз қабул қилинг. Нимани, қайси даражада қилишни, ким билан қандай муносабатда бўлишни ўзингиз белгиланг. Салбий (негатив) тушунчалилар билан бир жойда бўлишдан кўра ижобий тушунчали инсонлар атрофида бўлиш руҳингизни кўтаради ва  муваффақиятга элтади.

Манба: Posta.com.tr

Марям Осиё таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Кир ювиш машинаси жуда нозик, уни алоҳида эътибор билан асраш керак, акс ҳолда, тез орада бузилиб қолиши ҳеч давоми...

20:55 / 27.11.2016 11059
 Ўқитувчи, катта бўлганингда ким бўлишни хоҳлайсан, деб бир ўқувчидан сўраганида, атрофидаги синфдошлари давоми...

22:35 / 13.12.2016 4278
Маккада бутун ер юзини нурга тўлдириб бир ой туғилди. Инсоният ҳаётида янги саҳифа очилди. Гўёки бутун давоми...

11:56 / 24.12.2018 4702
Ассалому алайкум. Охирги кунлар қизимни бир кунда неча бора кўрсам, ҳар сафар Шайхни эслайман Мен давоми...

08:17 / 03.02.2017 9394