Америкалик мусулмонлар хайрли ташаббус кўрсатдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Америка Қўшма Штатлардаги мусулмонлар жамоаси Миннатдорчилик кунини нишонлаш  арафасида кўплаб муҳтож америкаликларга моддий ёрдам бердилар.

Вашингтон штатидаги Пьюджет-Саунд шаҳрида маҳаллий мусулмонлар нотижорат ташкилоти бу байрамда моддий кўмакка муҳтож одамларга бепул озиқ-овқатлар ва кийим-кечаклар: иссиқ кўрпалар, куртка, пойабзал тарқатдилар.

Нью-Жерси штатида эса Америка мусулмонлари уюшмаси маҳаллий полиция бўлими билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишни ташкил қилишди.  Улар Буюк Матфей номидаги лютеран черковига озиқ-овқат тўпламларини  жойлаштиришди. Бу озиқ-овқат тўпламлари Ҳобокен шаҳридаги уйсиз аҳолини боқиш учун мўлжалланган бўлиб, мусулмонлар томонидан уларга ёрдам ҳисобланади.

Бундан ташқари, улар ҳамма иштирок этиши мумкин бўлган ютуқли ўйинлар ҳам  уюштирдилар.

Улар: «Биз барча мусулмонлар биргаликда катталар ва болалар учун қишки кийимларни: пальто, шапка, қўлқоп, пайпоқларни тарқатишга муваффақ бўлдик», деб ёзишади ўзларининг Twitter саҳифаларида.

Манба: islam.ru

Бибиражаб Абдуллаева таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

06:00 / 07.07.2020 4322
Давлатимиз раҳбари ҳозирги кунда бутун дунёда катта ташвиш ва хавотир уйғотаётган масалага тўхталиб давоми...

04:09 / 31.10.2023 3055
Пандемия вақтида Рамазон рўзасини тутишБу борада мутахассис нима дейди Aбу Дабидаги Кливленд клиникасининг давоми...

00:09 / 24.04.2020 3537
Зайтуна коллежи АҚШнинг Калифорния штатидаги Беркли шаҳрида жойлашган бўлиб, аҳли сунна вал жамоа давоми...

02:27 / 04.09.2020 4565