Психолог Челсеа Лун Соуса муслима бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Aмерика Бирлашган давлатлари  фуқароси, психолог Челсеа Лун Соуса Истамбул Муфтийлигига (Туркия) мусулмон бўлиш истагини билдириб, мурожаат қилди. У  кичик тадбирда шаҳодат калимасини келтириб, мусулмон бўлди.

Истамбул муфтийси, профессор, доктор  Меҳмет Эмин Машали  ватандошининг мусулмон бўлгани муносабати билан кичик тадбир уюштирди. Бу тадбирда Мисрнинг собиқ Вақф президенти профессор, доктор Жамол Абдусаттор ҳам иштирок этди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Муфтий ҳазратлари Соусага Ислом дини ва шаръий амалларнинг бажарилиши  хусусида сўзлаб берди. Тадбир охирида муфтий ҳазратлари хайрли  дуолар қилди.

Коронавирус қоидаларига риоя қилинган ҳолда бўлиб ўтган тадбирда муфтий  ҳазратлари муслима Соусага "Ҳидоят белгиси"  ҳамда “Диёнат Ишлари Президентлик” нашриётида чоп этилган инглиз тилидаги “Қуръони карим” тафсири ва бир қанча диний китоблар тақдим этди.

Манба: www.diyanethaber.com.

Розияхон Яҳё таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ўтган йилнинг ноябрида Мустафо Алптуғ Сўзен метро рельсларига йиқилиб тушган инсонни қутқариб қолган, давоми...

21:53 / 19.06.2019 4776
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Сизни соғиндик, ё Расулуллоҳrdquo номли давоми...

03:11 / 14.10.2023 3919
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

01:02 / 18.01.2021 3550
Бугун пойтахтимиздаги .Нажот таълим, ўқув марказида опасингилларимиз учун навбатдаги илмий суҳбат ташкил давоми...

08:44 / 21.01.2024 3324