ИККИ ИЙД КЕЧАЛАРИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол борасида ихтилоф қилганлар.

Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мухтор қавлга кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунининг кечаси афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам”, деганлар.

Ибн Можа раҳматуллоҳи алайҳдан икки ийд кечасини бедор ўтказиш фазилати ҳақида қуйидаги ҳадис нақл қилинган:

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Кимки икки ийд кечасини савоб талаб қилган ҳолатда бедор ўтказса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди”, дедилар” (Ибн Можа ривояти).

Islom. uz

Мавзуга оид мақолалар
9. Умра қилувчига эҳромдаги ҳолатида ҳаром бўладиган ишларни яхшилаб билиб олинг.10. Маккаи мукаррамага давоми...

12:24 / 26.11.2022 6456
Меҳмонхонада1. Меҳмонхоналарда 2, 3, 4 кишилик хоналар берилади. Одатда битта хонага иккитадан пластик давоми...

08:54 / 23.11.2022 2262
7СабоқМИЙҚОТ МАСАЛАСИ.Мийқот, сўзи арабча .таъқийт, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .бирон нарсанинг вақтини давоми...

06:27 / 01.01.2023 2919
Муборак сафар таассуротлариЗиёратдаги ибратларимҲаммамиз ҳам умра зиёрати давомида Аллоҳ таолонинг давоми...

08:00 / 25.02.2020 4701