«Тараннум» танлови ғолиблари аниқланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Muslimaat.uz сайти қошида аёл-қизлар ўртасида гўзал салавоту нашидлар ижро соҳибаларини аниқлаш мақсадида бу йил ҳам азиз опа-сингилларимизнинг талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда, "Тараннум" танлови эълон қилинди. Танловда Республика бўйлаб иштирок этиш истагини билдирган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёл-қизлар онлайн тарзда қатнашишди.

Танлов икки босқичда ўтказилди. Дастлаб биринчи босқич  иштирокчилари  мутахассислар томонидан саралаб олинди. Иштирокчилар битта нашид ёки салавотни ижро этиб, ижроларини онлайн тарзда махсус эълон қилган ботимизга юбордилар. Улардан ўн нафар иштирокчи саралаб олинди. Улар иккинчи босқичга йўлланма олдилар. 

Жорий йилнинг 15 июнь куни танловнинг иккинчи босқичи ўтказилиб,  ғолиблар аниқланди.  Биринчи босқичда саралаб олинган ўн нафар гўзал овоз соҳибларининг  махсус топшириқ асосида  жонли ижролари малакали мутахассислар томонидан эшитиб, ўрганилди. Вокал, маҳорат ва ижроси ҳамда тажвид қоидаларига қай тарзда эътибор  қаратилганига аҳамият берилди.

Танловга Глиэр номли Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейи эстрада бўлими бошлиғи Дилфуза Зоитова ҳакамлик қилди. 

Ҳакамлар ўн нафар гўзал овоз соҳибларидан тўрт нафарини ғолиб топдилар. Биринчи ўринни Муродова Нилуфар (Самарқанд вилояти) ва Махсумова Озода (Сирдарё вилояти), иккинчи ўринни Баннобова Розияхон (Фарғона вилояти), учинчи ўринни Қобулова  Мадина (Андижон вилояти) эгалладилар.

Ғолиб бўлган гўзал овоз соҳибларини чин дилдан табриклаймиз.

Таҳририят

Мавзуга оид мақолалар
Вақтивақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз давоми...

06:47 / 16.03.2020 4883
Барбадослик оммабоп қўшиқчи, актриса, дизайнер ва филантроп Рианна ҳижобда ва кўзга ташланмайдиган, ёпиқ давоми...

04:56 / 26.11.2020 3271
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи бир миллиарддан давоми...

05:14 / 06.12.2020 3535
26 октябрь 2022 йил Учқудуқ тумани Дўстликrdquo МФЙ ҳудудида жойлашган Аслонбобоrdquo номли бинода туман бош имом давоми...

05:44 / 28.10.2022 3557