Қария
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мухлислар ижодидан


Қабристонда ишлайдиган қария ҳар куни тонгда велосипедига ўн литр сувни ортиб, уйидан кабристонга борар экан. Қариянинг бу ишига ҳамқишлоқлари ажабланишибди. Водопровод орқали ҳам, канал орқали ҳам қабристонга сув келган.  Шу сабаб ҳам қабристондаги, атрофдаги барча  дарахтлар, гуллар, ўтлар яшнаб турибди.  

Бир куни унинг бу ишидан ажабланган ҳамқишлоқлари ундан сўрашибди:

‒ Нега уйдан сув ташиб келасиз? Бу ерда сув бор-ку!

Шунда қария:

‒ Мен бундан бир неча йил аввал сув масаласида шаҳар ҳокимига кириб, қабристондаги дарахтларга, шунингдек, келиб-кетувчиларга қулайлик мақсадида сув ўтказиб берилишини сўрагандим. Талабим бажарилди, канал ва водопровод орқали сув келтирилди. Мана шу сабабли дарахтлар яшнаб турибди. Кўриб турганингиздек, атроф ям-яшил. Аммо мен ўшанда ўз эҳтиёжим учун ҳам сув сўрамаган эканман. Шунинг учун мен бу сувлардан  фойдалана олмайман,  ‒ деган экан.

 Қариянинг жавоби ҳаммани ҳайратлантирди. Қариянинг бу тутими кимгадир малол, кимгадир эриш туюлади. Аммо мен ҳақ масаласида эҳтиёткор бўлган қариянинг тақвосидан таъсирландим. “Аввал ўзимга олай, менда кўпроқ бўлсин”, “Фақат мендагина бўлсин”, дейдиганлар кўплаб топиладиган замонамизда қариянинг бу иши ибратга лойиқ.

Санобархон Бойхонбоева,

Наманган шаҳридаги «Диёр» МФЙ отинойиси, фахрий педагог

Мавзуга оид мақолалар
 Мадинада муҳтожларга бериладиган таомларни тарқатишда Умар розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам иштирок давоми...

21:30 / 18.03.2017 5113
embedhttpswww.youtube.comwatchv26Raeebod0embed

04:53 / 26.06.2017 21921
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. Мумтоз давоми...

14:51 / 13.02.2018 3692
Сўйлайин ул зоти муҳтарамдан мен, Эй азиз биродар, дилдан тингла сен. Эллик иккинчи йил, апрел давоми...

12:12 / 19.10.2018 4485