ТОЖСИМОН ВИРУС САБАБ ҒАРБДА ЎРАНГАН МУСЛИМА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ҲУРМАТ ТИКЛАНМОҚДА
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТОЖСИМОН ВИРУС САБАБ ҒАРБДА ЎРАНГАН МУСЛИМА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ҲУРМАТ ТИКЛАНМОҚДА

   Ғарб давлатларида бир неча муслима аёллар билан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики,  тожсимон вирус ушбу мамлакатларда ҳижобли ва ўранган аёлларга бўлган эҳтиромнинг тикланишига сабаб бўлмоқда.

   АҚШнинг Иллинойис штатидаги Шимоли Ғарбий университети тадқиқотчиси Анна Баяла АҚШ ва Буюк Британияда 38 нафар муслима аёлларда тадқиқот олиб борган ва натижаларининг бир қисмини Американинг “«The Conversion ” интернет сайтида эълон қилган.

   Тадқиқотда Афара исмли (исми ўзгартирилган) британиялик аёлнинг тожсимон вирус пандемиясидан кейин Буюк Британия кўчаларида муслима ва рўмол ўраган аёллар билан муомалада “ажойиб фарқ” юзага келаётганини айтиб ўтар экан, сўзининг давомида: “Улар энди ниқобим ва қўлқопларим туфайли менга ёмон қарашмаяпти, ҳамма тўсатдан вазиятни тушунди”, дея таъкидлади у.

Франциялик Жамила  исмли муслима  аёл ҳам ҳозирги глобал вазият уни шу пайтгача шаънига ёғилиб келган турли-туман “ғайриахлоқий изоҳлар”дан ҳимоя қилаётганини тасдиқлади.

Шунингдек, у халқаро мода уйларининг бир вақтнинг ўзида ҳам гўзаллик, ҳам саломатлик, соғлиқни сақлаш талабларига тўла мос келадиган юз ниқобларини яратиш тенденциялари ҳақида  сўзлади.

   Франция қонунлари жамоат жойларида ниқобда юришни тақиқлайди. Аммо пандемиядан сўнг  барча учун кўчага ниқобсиз чиқиш тақиқланди. Бир парча мато билан бўлса-да, юзни ёпиб чиқиш шарт.

   Тадқиқотчи ўз сўровнома ва изланишларида аёлларнинг шахсини ҳимоя қилиш учун тахаллуслардан фойдаланган. Натижалар шуни кўрсатадики, аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлмаган мамлакатларда (ҳижоб ёки ниқоб билан) ўранган мусулмон аёлларга қайта-қайта таҳдидлар қилинади, кўча-кўйда ҳужум қилинади.

  Масалан, 2017 йилда Америкада 40та муслиманинг ҳаёти ўрганилиши натижасида уларнинг 85 фоизи оғзаки сўкиш ва ҳақоратларга, 25 фоизи эса ҳатто тан жароҳати етказиш ва жисмоний зўравонликка дучор бўлганлари аниқланган.

Халқаро мусулмон уламолар кенгаши сайтидан.  

Мавзуга оид мақолалар
Халқаро Олимпия ўйинларига одатда турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб ўйинчилар ташриф буюришади.Бир давоми...

00:26 / 14.02.2020 3698
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва давоми...

20:27 / 05.03.2024 2937
Малайзиялик муслима ёзувчи Ханна Aлкаф Aмериканинг Болалар учун энг яхши адабиётrdquo номинациясида нуфузли давоми...

02:17 / 22.09.2020 3942
Мичиган Ислом академияси АҚШнинг ўн ёшли муслима талабаси Google компаниясининг дудл Google Doodle Google сайтининг давоми...

11:35 / 16.06.2019 4581