“Ҳикматлар”дан баъзи ҳикматлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётга айтар сўзим...

Сабр нима? Ҳаётнинг қулоғига «Модомики Аллоҳ мен билан бирга экан, ҳаргиз эгилмайман», деб пичирлаш- сабрдир.

Аллоҳнинг гўзал сатри

Одамлар сени ёқтираётган бўлса, билгинки, улар Аллоҳ сенда зоҳир қилиб қўйган нарсаларни ёқтиришяпти, холос. Улар ҳали Аллоҳ сатр қилиб қўйган (бировлардан яширган) қабиҳликларингни билишмайди.

Шундай экан, мағрур бўла кўрмаки, бу Аллоҳнинг гўзал сатридир. Аллоҳдан дунёю охиратда ушбу сатр ва офиятни сен учун бардавом қилишини сўра. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар:

اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَتِي، وَآمِنْ رَوْعَتِي

«Аллооҳуммастур ъавротии ва аамин ровъатии» («Аллоҳим! Уят ишларимни яшир, қўрқинчимни омонликка айлантир». Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилган.

Тезликни оширинг...

 Дунёдаги йўллар тезликни назорат қилувчи мосламалар (радар) билан тартибга солинади. Тартибни бузганлар жаримага тортиладилар. Фақат Аллоҳ томон (жаннат сари) элтувчи йўл ундай эмас. У йўлга қайтага «тезликни оширинглар!» деб ёзиб қўйилган.

وَسَارِعُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِنْ رَبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَوَاتُ وَالأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ

«Роббингиздан бўладиган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!» Оли Имрон сураси, 133-оят.

Олти йил

Ўттиз ёшида мусулмон бўлди. Ўттиз олти ёшида вафот топди... Эй Саъд ибн Муъоз! Шу озгина фурсатда нима амал қилдингизки, ўлимингиз сабабли Раҳмоннинг Арши ларзага келди? Аллоҳим! У зотни ҳидоят қилганингдек, бизни ҳам ҳидоят қил!

Тарихимизни биласизми? 

Усмонийлар даврида уйларнинг дарвозаси олдида иккита болғача турган. Уларнинг бири кичик, бири катта бўлган. Кичиги билан тақиллатишса, демак, аёл киши тақиллатяпти деб, дарвозани аёл киши очган. Каттаси билан тақиллатишса, эркак киши экан деб, дарвозани эркак киши очган.

Бемор бор хонадон дарвозасининг олдига бир даста қизил атиргул қўйилган. Кўчадан ўтаётганлар уларни кўриб, бу хонадонда бемор борлигини билиб, овозларини пастлатишган.

Ана шундай буюк уммат бўлганмиз…

Анвар Аҳмад

 аrabicuz сайти бош муҳаррири, таржимон

Мавзуга оид мақолалар
Тинибтинчимас муслима юксак унвонга сазовор бўлди АҚШнинг Калифорния штати ҳукумати аҳолига Ислом давоми...

12:53 / 10.03.2017 6327
Вақтни муҳофаза қилишда ёрдам берадиган сабаблар Динимиз вақтни муҳофаза қилишга, ундан унумли давоми...

21:00 / 24.11.2019 2915
Ота дуосининг мукофоти Бир кекса ота ўғли билан гаплашиб ўтирганида тўсатдан эшик тақиллади. Ўғил эшикни давоми...

13:23 / 04.01.2018 6511
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу давоми...

02:02 / 20.10.2020 5338