Офият ўтинчи...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Бир ҳаким зотдан: “Саодат нима?” деб сўралганда: “Дунёдаги офият ва охиратдаги афв”, деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, офият, саломатлик қанчалар улуғ саодат, қанчалар буюк неъмат экани шу кеча-кундузда барчага аён бўлиб қолди.

Тонгда уйғониб, энг сўнгги маълумотни қарасам, 531 мингдан ортибди, касалланганлар сони. Кунига минглаб инсонни ўз домига тортяпти бу вабо, бу офат...

Нима қилиш керак, қандай даф қилиш керак бу ғанимни???

Ҳамма-ҳамма, табиблар, сиёсатчилар, ишбилармонлар, подшоҳлару оддий фуқароларнинг фикри-зикри шу балодан қандай қутулишда, нажот йўлини топишда...

Тўғри, сабаблар ушланяпти, эҳтиёт чоралари қўлланяпти, тозалик-гигиена, масофа сақлаш, қўлни совунлаб ювиш, ниқоб тақиш ва бошқа талабларга имкони қадар инсоният, дунё халқлари деярли бир хилда риоя қиляпти... Лекин..

Лекин, уч ой бўляптики, тўхтай демаяпти бу кўринмас маҳлуқ қурғур... Вужудга келган макони, уясидаку деярли боши янчилди, аммо аллақачон оламга тарқаб улгурибди у вирус...

Алҳамдулиллаҳ, бундай дамдаги лозим бўлган энг муҳим ишларни ҳам инсонлар тушуниб, англашяпти. Яъни, оламларнинг Раббисига дуолар қилиняпти... Устозлар, уламолар, имомлар, қорилар, кексалар, гўдаклар, барча халқимиз Яратганга юзланиб, илтижолар қилишмоқда. Минглаб хатми Қуръонлар ўқилди, ўқилмоқда, миллионлаб салавотлар йўлланмоқда, зикру тасбеҳлар айтилмоқда...

Муҳтожларга эҳсонлар қилинмоқда, қийналганга ёрдам берилмоқда, беморлар ҳолидан хабар олинмоқда. Энг асосийларидан бири  –  халқимиз оғир дамларда жипслашмоқда, бир-бирини қўлламоқда, суямоқда..

У давлатнинг юқори вакилими, оддий хизматчими, барча инсонлар имкони даражасида ўз ишига масъулият билан, имон-эътиқоди, виждони талаби билан ўз вазифасини бажариб, ушбу мусибатнинг аришида ўз ҳиссасини қўшишга уринмоқда.

Зеро, ўтган донолардан бири айтганидек: “Касалликнинг энг фойдали даволаридан бири яхшилик, эҳсон, зикр, дуо, тазарру ва тавба қилиш, Аллоҳга ёлборишдир. Бу ишларнинг касалликни даволаш ва беморнинг соғайишида табиий дорилардан таъсири кўпро”.

Ўзининг Китобида: “...Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир” (Каҳф сураси, 58 оят), дея марҳамат қилган Аллоҳдан ялиниб, ёлбориб сўрашда давом этайлик.

Нажот фақат Ўзидан, шифо фақат Ўзидан, кушойиш фақат Ўзидан... Саҳарларда дуо қилайлик, тунлари дуо қилайлик, ижобат этишини, Ўз фазли ила бу синовларидан ўтказишини, қутқаришини ўтинайлик.

Меҳрибон Аллоҳ қисқа фурсатларда офият –  хотиржамлик ато этсин, барчамизни паноҳида асрасин.

Бобур Аҳмад

Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча 2015 йилнинг 23 ноябрида Россия Президенти Владимир Путин хизмат сафари билан Эронга ташриф давоми...

10:21 / 23.02.2017 4032
ҚУРЪОН БИЛАН БЕЗАЛГАН БОЛАЛИК    Қишлоқдаги оилалардан бирида қиз фарзанд дунёга келди. Отаонаси унга давоми...

20:50 / 08.02.2017 9482
Анжир билан қасам, зайтун билан қасам. Тин сураси 1оят Зайтуннинг бўйи тўрт, етти метргача борадиган майда давоми...

11:31 / 24.11.2016 19652
17 январь куни SalamWeb Technologies MY Sdn Bhd SalamWeb дунё мусулмонларига қулайлик яратиш мақсадида дунёдаги шариатга давоми...

13:32 / 21.01.2019 3049