Остонада ўтирма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёшлик чоғларимизда остонада ўтирсак ёки туриб қолсак, катталар: «Ҳой бола, остонада ўтирма, ёмон бўлади», деб дашном беришарди. Сабаби сўралса, «Ёмон бўлади, дедикми, ёмон бўлади», деб гапни қисқа қилиб қўя қолишарди.

Ёдимда, тоғам билан остонада туриб қўл бериб сўрашмоқчи бўлганимда ҳам, у кишидан: «Остонада туриб кўришма, ёмон бўлади», деган жавобни олган эдим. Шунда қизиқувчанлигим тутиб: «Нима бўлади ўзи?» деб сўрасам, «Одам одамга бўлган меҳри остонада қолиб кетади» деб жавоб берган эди. «Мазкур иримлар ҳақида бир китоб борми, кимдан ўргангансизлар?» деб сўрасам, «Буни бизга катталар, яъни ота-оналаримиз ўргатишган», деган жавоб берилган эди.

Шу воқеа менинг ирим-сиримларга жиддий суратда қизиқишимни уйғотиб юборди. Аммо шўровий тузумда тарбия топганим учун, бу ҳолатларни ҳозирдагидек китоблардан ўқиб ўрганиш имконияти топилмади. Худога шукрки, давлатимиз мустақилликка эришди. Мен ҳам талаба бўлдим. Олийгоҳда ўқиб юрган кезларим урф-одатлар ва диний адабиётларга бўлган қизиқишларим асносида бу саволларга жавоб топдим.
Ўрта Осиё халқлари Ислом дини келгунича, оташпарастлик динига эътиқод қилишган бўлиб, бу дин вакилларининг урф-одатларига кўра, ажали етиб вафот қилган шахсларнинг жасадлари тоғу тошларга олиб чиқиб қўйилган, гўштлари қарға, қузғунларга ем қилинган экан.

Сўнг жасадлардан қолган суякларни «Устихон» деб аталган махсус идишга жойлашган (ҳозир ҳам одамлар орасида суякни «устихон» дейиш шундан қолган) ва уйларининг остонасига кўмишган экан. Оташпарастлар эътиқоди бўйича, агар кимда ким остонада туриб, биров билан қўл бериб сўрашса, «ўлган одам ўлик чақиради», яъни шу оиладан яна бир одам ўлиши мумкин, деб ишонишган. Шундан келиб чиқиб, остонада ўтириш худди бировнинг қабри устида ўтиришдек бўлган.

Ислом дини Ўрта Осиё одамлари орасига кириб келгандан сўнг бундай бемаъни, остонани қабр қилиш одатлари йўқ бўлиб кетди, лекин халқнинг қон-қонига сингиб кетган ирим-сиримлар ҳали ҳам одамлар орасида.

Азизлар, остонада ўтирма, деган буйруқ оҳангидаги ирим ҳам аслида асоссиз, бидъат ва хурофот ишдан ўзга нарса эмас экан.

Муроджон Абдулҳамидов

Манба:  islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳимГуноҳлардан покланиш, хаста қалбимизни даволаш ойи бўлмиш, моҳи Рамазонга яна давоми...

08:01 / 01.05.2022 9512
Вашингтон яқинида жойлашган Parkdale High School мактабида мусулмон ўқувчиларга ўқув соатлари орасида ибодат учун давоми...

18:58 / 09.12.2016 4418
2013 йил 14 март куни Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси, араб ёзуви  хаттотлиги бўйича танлов давоми...

19:11 / 21.12.2016 5075
Абул Ажалон алМуҳорибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Мен Ибн Зубайрнинг лашкарида эдим. давоми...

12:02 / 12.10.2016 4768