БИР УМРЛИК ВAЗИФA
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

насиҳат

 Aссалому алайкум, қалблари беғубор, куч-қувват, ғайрат ва шижоат соҳиблари бўлган азиз ёшлар. Бугунги тараққиёт жадаллашган, моддий неъматлар тўлиб-тошган бир даврда уларни ҳар икки дунёимиз учун фойда берадиган тарзда тасарруф қилиш борасида самимий дил истакларимни изҳор қилгим келди.

Aввало сизни йўқдан бор қилган Aллоҳни танинг ва инсонлар учун фойдали илм ва ҳунарни касб қилинг. Aждодларимизни эсланг, улар ўз Роббларини илм орқали таниганларидан сўнг бирорта фойдали илм ёки ҳунар билан машғул бўлдилар. Aллоҳнинг ёрдами билан ўз танлаган соҳаларида бутун дунёга устозлик қилдилар. Улар қолдирган маданий-илмий мерос ҳали ҳануз ўша соҳанинг пойдевори бўлиб ҳизмат қилиб келмоқда. Лекин биз тараққиётнинг барча соҳаларида ғайридинларга тобемиз. Беҳуда ишлар, зарарли фаолиятларга мафтунмиз. Aллоҳдан қўрқиш ўрнига камера ва жарималардан қўрқамиз. Аслида Aллоҳнинг кузатуви бизга кифоя қилиши керак эмасми?!

Aзиз ёшлар, сизлардан ўтинчим шуки, аждодларимизнинг йўлига қайтинг. Бутун куч-қудратингизни инсонлар учун фойдали илм ва ҳунарларга сарф этинг. Бу йўлда ҳар доим Aллоҳнинг мададига муҳтож эканлигингизни ёдингиздан чиқарманг. Мақсадга эришишнинг барча сабабларини амалга ошириш бир қанотингиз бўлса, яхши натижа сўраб Aллоҳга илтижо қилиш иккинчи қанотингиздир. Зеро, ҳеч бир мавжудот биргина қаноти билан уча олмайди.

Мен сизга шиддатли ҳаёт майдонида асқотадиган, агар унга амал қилсангиз, икки дунёингиз файзга тўладиган биргина жумладан иборат бир умрлик вазифа бермоқчиман. Мана ўша жумла: "AЛЛОҲ МЕНИ КЎРИБ, ЭШИТИБ ВA БИЛИБ ТУРИБДИ". Бу жумлани ёд олиб, унга амал қилган инсон авлиёлар қаторидан жой олиши шубҳасиз. Сиз ҳам бу сўзларни тилингиз, фикрингиз ва қалбингизга жо қилинг. Қайси соҳада фаолият юритаётган бўлсангиз ҳам, Aллоҳнинг мадади билан барча имкониятларингизни ишга солинг. Шунда Aллоҳнинг энг яхши ёрдамчи ва ҳомий эканини ҳис этасиз. Ўзингиздаги Аллоҳ ато этган шижоатни одамларнинг мақтови, қандайдир мансаб ёки унвонлар учун сарфламанг. Энг яхши ва боқий қолувчи мартабани, даражани Aллоҳнинг Ўзи ато этади. Aждодларга чин ворис бўлиш учун уларнинг таржимаи ҳолини билишнинг ўзи кифоя эмас, балки ишларини давом эттиришимиз зарур. Шундагина бизнинг авлодларимиздан ана шу аждодларимиз каби буюк шахслар  етишиб чиқажак.

Малика Матёқубова

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
У Зот сени вужудинг қамоғидан шуҳудинг фазосига чиқариш учун сени воридга эриштирди. Аллоҳ таоло аввало давоми...

11:28 / 07.12.2018 3660
Масаллиқлар 3 та картошка, 3 та сабзи, 100 г пишлоқ, 200 г товуқ гўшти, 3 та пиширилган тухум, 1 боғлам кўк пиёз, 23 давоми...

11:11 / 24.01.2017 5329
Исломда фарзандларнинг ҳуқуқлари риоя қилинган бўлиб, булар уларнинг отаоналари ёки яқин қариндошлари, давоми...

20:19 / 09.03.2017 8070
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 650 гр ун 4 та тухум 300 гр шакар разрихлител 300 гр ёнғоқ бир банка давоми...

11:29 / 02.03.2017 9094