Иккинчи қисм: Фейсбукда «очиқ муносабатлар» деб ифодаланган эркин алоқа
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай дейди: «Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзиларини) муаллақага ўхшатиб қўйманг» (Нисо сураси, 129-оят).

Ушбу оятдаги «муаллақа» сўзи – бева бўлиб бева ҳам эмас, эрли бўлиб эрли ҳам эмас бўлган аёлдир. Унинг иши барқарор эмас.[1] Муаллақа аёл турмуш қуриб, бахтли бўлиш учун бошқа эрга ҳам тега олмайди, эри эса унинг ҳаққини қоим қилмайди.

Умму Заръ ҳадисидаги аёл ҳам шу каби сўз айтган: «Гапирсам талоқ қилинаман, сукут қилсам, муаллақа бўламан». Бунинг маъноси: «Агар эримнинг айбини айтсам, мени талоқ қилади. Индамай юраверса, мени муаллақа ҳолда ташлаб қўяди. На беваман, на эрлиман».[2]

Ушбу сўзлардан хулоса қилсак, «муҳаббат» маъносидаги «алоқа» сўзи борасида қуйидагиларни айтиш мумкин:

«Эркин», «шартсиз» алоқа деганда доим одобсизлик, беҳаёлик каби шариатда қораланадиган маъноси назарда тутилади. Бунда зўравонлик, бадном қилиш ва обрўга путур етказиш бор. Агар бу сўзни «очиқ (эркин) алоқада (муносабатда)» дея қўлласак, сўз янада шиддатли тус олиб, тажовуз қилишга, шарафини кетказиб, хор қилишга, эркакликнинг йўқолишига далолат қилади. Тасаввур қилинг, арабларда «аёллардаги алоқа сўзидан турмуш ўртоқларига муҳаббатлари назарда тутилади», деган сўз бор эди. Энди ушбу алоқа «очиқ (мажбуриятсиз, эркин) муносабат»га айлантириб юборилса!

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Алоқаларни тўла қилинглар» деган сўзлари кўпликда келган бўлиб, унда эр-хотин орасидаги алоқани юзага келтирадиган маҳр назарда тутилган эди. Энди бу «алоқа» очиқ (мажбуриятсиз) мунособатга айлантирилса!

Шуни қўшимча қиламизки, «очиқ муносабатлар» жумласи одоб-ахлоқ билан чегараланмаган (қайдланмаган), шариат билан тартибга солинмаган алоқаларни билдиради. Бундай алоқа аёл кишининг ҳар куни ҳар хил эркаклар ўртасида қўлма-қўл бўлишини билдиради.

Шунча гапдан кейин қандай қилиб шараф эгаси бўлган ака-укаларимиз ва шарифа опа-сингилларимиз ўзларини ана ўша фаҳш ном билан сифатлайдилар?

Аллоҳ таоло барчамизни яхши йўлга йўлласин!


[1] «Муъжаму мақоисил-луға» (Ибн Форис): 4/129.

[2] «Шарҳу Саҳиҳил Бухорий» (Хаттобий): 3/1990.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Дунё бундай ширин, маъсум шўхликларга шу қадар муҳтожки...Бу завқли хабарни юзингизда табассум билан давоми...

23:30 / 02.12.2020 4162
 Барча халқларда қадимда ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни давоми...

20:54 / 02.01.2017 4189
Ҳар бир жамият ва ҳар бир шахс, эркак бўлсин, аёл бўлсин, гўзал ўрнакка эҳтиёжи бор. Буюк ва комил шахсиятдан давоми...

10:25 / 10.05.2019 3837
Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳга ҳузурида қўшниларнинг давоми...

11:53 / 27.10.2016 6046