“Ислом тарихига саёҳат”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган Аллоҳ субҳонаҳу ва таолога батамом ҳамдлар бўлсин!

Умматларига энг афзал суннатларни мерос қолдирган Набийимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассалламга беҳисоб дуруду салавотлар ёғилсин!

Муҳтарама сайтимиз мухлисалари, эътиборингизга рабиъул аввал ойи муносабати билан “Ислом тарихига саёҳат” деб номланган, сийратга бағишланган танловни ҳавола қиламиз. 

Танлов савол-жавоб тарзида ўтказилади. Иштирокчилар қуйидаги саволларга жавобларини 3 ноябрь, соат 23:59 га қадар @tanlov_1_bot ёки tanlov-muslimaat@islom.uz манзиллари орқали юборишлари мумкин. Биринчи ва энг кўп тўғри жавоб юборган иштирокчи ғолиб деб топилади. 

Аввалги танловларимизда иштирок этган опа-сингилларимиз ўз билимларини синаш учун бу танловда иштирок этишлари мумкин. Лекин бошқаларни ҳам рағбатлантириш, уларга танловда иштирок этиш имконини кенгайтириш мақсадида аввалги ғолибларнинг иштироклари инобатга олинмайди.

Саволлар:

1. Одам алайҳиссаломнинг жанозаларини ким ўқиган?  У зот қаерга дафн қилинган?

2. Юсуф ва Юнус алайҳимуссаломни пайғамбарликдан бошқа яна нима боғлаб туради? 

3. Энг кўп тавба қилган пайғамбар алайҳиссалом ким эди? Далил келтиринг. 

4. Ўзи ва қавмига буюрилган беш хос буйруқни етказишга зўрға улгуриб қолган пайғамбар ким? 

5.  Аллоҳга ва Пайғамбарига эргашмай, саркашлик қилган қавмларнинг барчасига илоҳий жазолар келган. Охирги онларида қилинган тавбалар қабул бўлмаган. Фақат бир қавм нажот топган. У қайси қавм? 

6. Ислом тарихини ёзиш қачондан бошланди?

7. Қайси пайғамбарнинг қавмига бир неча турли азоблар юборилиб ҳалок қилинган? Далилларини айтинг.

8. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси қабилага: “Яҳудийларнинг дўстлариданмисизлар”, деганлар?

9. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг туяларини видо ҳажини адо этаётганларида ким етаклаб юрган? 

10. Абдуллоҳ ибн Жудъоннинг уйида тузилган ҳужжат қандай ҳужжат эди? Унга қандай таъриф берилган?  

11. Зайд ибн Дасинна розияллоҳу анҳу кимнинг қасоси туфайли шаҳид бўлган ва бу воқеа қачон бўлган? 

12. Қуръони каримда “Очиқ-ойдин фатҳ” деб номланган воқеанинг номи нима? 

13. Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврида ўз атрофига кишиларни йиғиб диндан қайтган аёлнинг исми нима? У ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай сўз айтган эдилар? 

14. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг охирги сўзлари нима бўлган? 

15. Умар розияллоҳу анҳунинг даврида Арманистонни фатҳ этган саҳоба ким? 

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим  Бир неча ой олдин Иорданиядаги Ҳошимийлар Академияси тарафидан дунёнинг 126 та давоми...

22:11 / 02.02.2017 8369
48. Савол Набий ва Расул орасида қандай фарқ бор Жавоб Расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга давоми...

16:28 / 13.12.2017 3175
Махрома ибн Букайрдан, у киши отасидан ривоят қилади «У киши Абдуллоҳ ибн Жаъфар Амр ибн Абу Саламанинг икки давоми...

11:55 / 12.10.2016 4737
«Аллоҳ» сўзидаги ҳар бир ҳарф руҳий касалликларни даволашда муҳим ўрин тутади. Нидерландиялик руҳшунос, давоми...

18:49 / 01.12.2016 3689