ОИЛАВИЙ АЖРАЛИШЛАРГА ЭРКАКЛАР АЙБДОРМИ?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Оила” илмий амалий-тадқиқот маркази томонидан 2018 йил давомида кўплаб тадқиқотлар ўтказилди ва уларда аниқланган муаммолар ичида айнан йигитлар ва эркакларга боғлиқ бир қатор жиҳатлар намоён бўлди.

Ажралиш ҳолатлари кўп бўлган вилоятларда ажралиш сабаблари ўрганилганда, оиладаги доимий жанжал ва можаролар, эр-хотин ўртасида бир-бирини тушуниш ва тотувликнинг йўқлиги (22,5 %) асосий сабаблар сифатида кўрсатилди. Кўринадики, мустаҳкам оилани барпо этиш ҳам эркакка, ҳам аёлга боғлиқ жараёндир.

Ажралишнинг сабабларидан яна бири спиртли ичимликларни ичиш (11,0%) эканлиги аниқланди. Спиртли ичимликларни ичишга  асосан эркаклар мойил бўладилар. Оила бошлиғи бўлган эркакларда ирода, сабр-тоқат ва мардлик каби шахсий етуклик сифатлари тарбияланмаганлигидан ичкиликка мойилликлари орта боради.

400 га яқин уйланмаган йигитлар орасида йигитларнинг оилавий ҳаётга тайёрлик даражасини аниқлашга қаратилган сўровлар ўтказилганда, 44 % йигитлар тасаввурларида оилада фарзанд тарбиясига фақатгина аёллар масъулдирлар, деган қараш бор. Психологларнинг фикрига кўра, оилада ота ролининг кучсизланиши катта ижтимоий фожиадир. Боиси, бу ҳолатда оиланинг барча ички ва ташқи тизими, ўзини идора қила билиш ва мукаммал интизомга бўлган интилиш ҳам йўқолади.

57 фоиз йигитларнинг “ота-онаси бадавлат қизга уйланган йигитларнинг ҳаёти моддий қийинчиликсиз ўтади” деган тасаввурда қайнота-қайнонанинг куёвига берган ёки қилган моддий кўмагига ишониб қолиши. Бу каби салбий хусусиятларнинг шаклланиши ҳам ажралишларга сабаб бўлади.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvbo7e2eKb7E4embed

15:44 / 13.08.2018 5815
Эр аёлининг ёмон қилиқларига сабр қилади, уни тарбиялаш чораларини ахтаради. Аёли ғазабга кирганида, сукут давоми...

22:19 / 03.03.2023 2300
  Реклама бизни соч бўёқлари хавфсиз ва ҳатто фойдали, деб ишонтиришга астойдил уринади. Лекин химия, давоми...

07:42 / 27.11.2016 9256
embedhttpswww.youtube.comwatchvNgri9IhOCEMfeatureyoutu.beembed

23:05 / 26.12.2017 3865