Ғуслнинг фарзлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғуслнинг фарзи учта:

1. Оғизни чайқаш (мазмаза). Оғизни чайиш сув бутун оғизни эгаллайдиган даражада муболаға билан қилинади.

2. Бурунни чайқаш. Бурунга нафас билан буруннинг юмшоқ суягигача етадиган қилиб сув тортилади.

3. Бутун баданга сув етказиш.

65-масала

Қиблага юзланган ҳолда ғусл қилинмайди, баданга сув қуйишда исроф ҳам қилинмайди, камчиликка ҳам йўл қўйилмайди. Ғуслни ёпиқ, бировнинг кўзи тушмайдиган жойда қилиш керак. Ғусл пайтида гапирилмайди. Ғусл қилиб бўлгач, баданини латта ёки сочиқ билан артиб, баданни тезроқ беркитишга ҳаракат қилиш керак. Ҳатто оёқлар ҳали ювилмаган бўлса ҳам, аввал баданини тўсиб, кейин оёқни ювиш керак.

66-масала

Ҳеч кимга кўринмайдиган, тўсилган жой бўлса, томи ёпилмаган бўлса ҳам у ерда яланғоч ғусл қилиш жоиз. Туриб ёки ўтириб ҳам ғусл қилиш жоиз. Ўтириб ғусл қилиш афзал, чунки шуниси сатрлироқ.

67-масала

Бурун ва оғизни чайқаб, сўнг бутун баданга сув оқизилса, ғусл тугал бўлади. Ният қилса ҳам, қилмаса ҳам, бундай ювиниш ғусл ҳисобланади. Демак, ёмғирда узоқ туриб қолган ёки ҳовузга тушиб кетган одамнинг бутун баданидан сув оқиб турса ва оғиз-бурни чайилса, ғусл саҳиҳ бўлади. Баъзи кишилар ўйлаганидек, шаҳодат калимасини ўқиш, сувни оқизишдан аввал унга пуфлаш (дам солиш) лозим эмас[1]. Аксинча, ғусл пайтида ҳеч нарса ўқимаслик афзалдир.


[1] Ажр умидида шунга ўхшаш вақтда бирор калима ўқиш, сўнг сувга дам солиш бидъатдир.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Замзам билан таҳорат қилиш жоизми Жавоб . «У замзам суви билан нажас давоми...

19:04 / 17.03.2017 5495
Аллоҳ таоло барчага ўзига хос қобилият, қизиқиш ато қилган. Кишининг севимли машғулоти доимо унга яхши давоми...

21:00 / 08.07.2019 4250
«АҚШ Президенти Барак Обама сешанба куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида жўш ураётган кучли довул «Санди» давоми...

19:26 / 02.12.2016 3468
Роббим қалбингизга соф иймон берсин, Қутлуғ қадамингиз нурларга тўлсин, Аллоҳдан сиз учун эзгулик давоми...

11:31 / 01.03.2017 4754