Мичиганда ёш муслима Google нинг Doodle (дудл) мусобақасида штат ғолибаси бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мичиган Ислом академияси (АҚШ)нинг ўн ёшли муслима талабаси Google компаниясининг дудл (Google Doodle – Google сайтининг бош саҳифасида байрамлар, тадбирлар, муваффақиятлар каби маълум муносабатлар билан сайт асосий логосининг ўрнига алмаштириладиган вақтинчалик ўзига хос суратлар) мусобақасида мичиганлик иштирокчилар орасида ғолиб бўлди, деб хабар беради Mlive нашри.
Мусобақа иштирокчилари «Умид қиламанки, катта бўлганимда…» мавзуси остида ўзларининг келажак ҳақидаги тасаввурларини акс эттирган дудл учун суратларни тақдим этишди. Тўртинчи синф ўқувчиси Лиана Сиддиқ томонидан тақдим этилган суратда Марсга махсус топшириқ билан юборилган илғор муслима астронавт тасвирланган. Мусобақанинг ушбу босқичида ғолиб ҳар бир штатдан боғча ёшидан тортиб, битирувчи синф ўқувчилари орасидан танлаб олинган.
«Биз мактабда баъзан австронавтлар ҳақида ўқиймиз. Ҳар сафар улар ҳақида ўқиганимизда мен аёл астронавтлар ҳақида деярли эшитмайман. Шунинг учун мен Марсга чиққан биринчи аёл астронавт бўлишни орзу қилардим», дейди Лиана.
Мусобақанинг сўнгги босқичда бешта финалист танлаб олинади. Ғолиблар 5000 доллар пул мукофоти, Google компаниясининг Калифорниядаги бош қароргоҳига саёҳат ва Гугл жиҳозлари каби мукофотларни қўлга киритадилар.
Pew тадқиқот марказига кўра, мусулмонлар 322 миллионлик АҚШ аҳолисининг 1 фоизини ташкил қилади. Марказнинг тадқиқотларига биноан, америкалик мусулмонлар ўз иймонларига садоқат билан бирга замонавий ҳаётда ҳам фаол бўлган энг мўътадил мусулмонлардир.

Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг АлАзҳар университети студентлари қисқичбақалар қобиғидан зираворлар, органик ўғитлар, ниқоблар давоми...

04:48 / 17.09.2020 2718
Англиянинг Манчестер шаҳрида жойлашган мусулмон қизлар учун мўлжалланган, диний ва дунёвий таълим берувчи давоми...

00:27 / 06.06.2020 4175
Карлсруэ педагогика университетида Германия дарс берувчи мусулмон доктор Йорг Имран Шретер иш вақтида давоми...

01:13 / 15.09.2020 4973
Кеча жамоамиз билан Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган Сизни соғиндик, ё Расулуллоҳrdquo номли давоми...

03:11 / 14.10.2023 3202