Гўзал ўрнакдаги сифатлар (8. Сўзлаётган сўзларида диққатли бўлиш, билмай туриб ҳар бир эшитганини гапиравермаслик)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 36-оятида марҳамат қилади:
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшалар масъулдирлар».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «كَفَى بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эшитган нарсасини гапираверишлик кишининг ёлғончилигига кифоя», дедилар (Муслим ривоят қилган).

Қани энди мана шу ёмон одатдан халос бўла олсак. Киши билмай гапиришининг оқибати нақадар хатарли эканини одамларнинг онгига синдира олсак!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бир умр меҳнат қилиб, улкан илмий мерос қолдирдилар. У киши асосий эътиборни маълумотларнинг тўғри бўлишига қаратар эдилар, асоссиз гапларнинг барини йўққа чиқарган эдилар. Лекин шунча катта ҳажмда энг саҳиҳ маълумотларга эга бўлишимизга қарамай, илм аҳлларининг тўғри таълимот тарқатиш йўлидаги тинимсиз меҳнатларига қарамай, айнан мана шу иллат туфайли керакли натижага эриша олинмаяпти.
Хабарлар, гап сўзларнинг аксари юқорида қайтариғи баён қилинган турдандир. Ҳаттоки ўзимиз ҳақимизда ўзимиз билмаган гапларни эшитишгача бориб етяпмиз. Аллоҳ таоло барчамизнинг сўроғимизни осон қилсин ва ёлғончи бўлиб қолишимиздан асрасин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 200 гр морожний 200 гр сут пишмаган 150 гр қулупнай 1 ошқошиқ қаймоқ 150 гр давоми...

09:55 / 09.05.2017 80262
Аёл мўътабар зот китоби муаллифи Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юрти катта давоми...

12:49 / 11.12.2018 6563
Савол Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг нечта аммалари бўлган         Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:54 / 21.11.2017 4048
Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, мустақиллик шарофати билан диний адабиётларимиз кўпайиб, давоми...

14:00 / 31.10.2019 4529