Фейсбук ҳукмлари ва одоблари (давоми) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунялари билан, яъни Абулқосим деб куняланишнинг ҳукми
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Менинг исмимни қўйинглар, лекин куням билан куняланманглар», деган ҳадис ворид бўлган.[1]

Уламолар бу масалада турли фикр билдиришган. Шофеъий мазҳаби ва аҳли зоҳир ҳадиснинг зоҳирига кўра бирор кишига (исми Муҳаммад ёки Аҳмад бўлса ҳам, бўлмаса ҳам) Абулқосим деб куняланиш ҳалол бўлмайди. Аммо жумҳур салафлар, фақиҳлар ва жумҳур уламолар бу наҳий мансух бўлган, яъни бекор қилинган дейишган. Бу қавлга кўра, бу ҳукм аввал жорий бўлган, кейин бекор қилинган. Улар: «Ҳозирги кунда исми Муҳаммад ёки Аҳмад бўлишидан қатъи назар Абулқосим деб кунялаш мубоҳдир», дейишган.[2]

«Илла Расулуллоҳ» ёки «иллаака йаа Расалуллоҳ» деб номлашнинг ҳукми

«Илла Расулуллоҳ» деб номлаш араб диёрларига, араб тилида сўзлашувчиларга хос бўлиб, дуруст бўлмайди, чунки у нутқдаги чегаралашни ўз ичига олади.[3]

Эркак киши аёлларнинг исми билан ёки аёллар эркакларнинг исми билан номланишининг ҳукми

Қуйидаги сабабларга кўра аёлларнинг эркаклар номи билан ва эркакларнинг аёллар номи билан номланиши жоиз эмас:

1. Бунда алдаш ва ёлғон бор. Бу ҳақда юқорида айтиб ўтилди.

2. Бунда тақлиднинг бир кўриниши борлиги учун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакшода аёлларни[4] лаънатлаганлар, яъни кийинишда ёки бошқа ишларда ўзини эркакларга ўхшатадиган аёлларни лаънатлаганлар.[5] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилган эркакларни ва эркакларга тақлид қилган аёлларни лаънатлаганлар.[6]

Доктор Мустафо Албуғо «Таълиқу ъалал Бухорий»да[7] шундай дейди: «Бу ерда «тақлид қилувчилар»дан мурод – аёлларга хос кийимларга, аёлларга хос зийнатга, уларнинг ахлоқига, феълига ва шу каби нарсаларга тақлид қилувчи эркаклардир».

Баъзилар «Биз буни ҳазиллашиб қиламиз, холос», дейишлари мумкин. Фейсбук сарҳадларида бундай қилувчилар кўпинча шу гапни баҳона қилишади. Бироқ ҳазиллашиб ёлғон гапиришга нисбатан алоҳида, хос ваъийд (қаттиқ қайтариш, таҳдид) бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кишига вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин».[8]

Бир киши «Аёлларни Аллоҳга даъват қилиш учун саҳифамга аёллар номини қўйиб олдим» деса, биз айтамиз: «Биродар, ҳатто инсонларни Аллоҳга даъват қилиш учун ҳам ёлғон гапириш мумкин эмас. Ҳидоят ишида мақсад қилишинг лозим бўлган энг муҳим нарса – аввало ўз нафсингдир. Сен аввало ўзингни Аллоҳ таолонинг амрига қоим қилгин. Билгинки, қалблар Аллоҳнинг қўлидадир, инсонларни ҳидоят қилишга фақат У Зотгина қодирдир. Аллоҳ сенга ростгўйликнинг баракасини очса, сенинг каломинг қалбларнинг муҳаббатига етиб боради ва уларни Аллоҳга элтади. Аллоҳ раҳм қилгур, ростгўй бўлгин, мана шу яхшилик йўлидир. Ундан кейин, бу нарса шайтоннинг васвасаси ва душманлигидан бўлиши мумкинки, унинг тузоғига тушиб қолмагин, Аллоҳ сени ҳам, бизни ҳам бундан сақласин. Аллоҳ таоло айтади: «Шайтоннинг йўлига эргашманглар, чунки у сизларга очиқ-ойдин душмандир».[9]


[1] Имом Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (2131-ҳадис).

[2] Қаранг: «Ал-Минҳож шарҳи Саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож» (Нававий, 14/112).

[3] Фозил биродаримиз, севикли шайхимиз Муҳаммад Буҳайрий (Аллоҳ уни муваффақ қилсин) ўзининг баъзи назрларида ушбу маънони ифода қилган.

[4] Саҳиҳ ҳадис. Имом Абу Довуд Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилган (4099-ҳадис).

[5] «Ал-мафатиҳ фии шарҳил масобиҳ» (Музҳируддин Ҳанафий, 5/55).

[6] Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган (5885-ҳадис).

[7] 7/159

[8] Ҳадиснинг санади ҳасан. Абу Довуд Баҳз ибн Ҳакимдан, у отасидан ривоят қилган (4990). Термизий Абу Ҳурайрадан ривоят қилган (2315).

[9] Бақара сураси, 168-оят.

Мавзуга оид мақолалар
Бу Аллоҳ таоло аёлларга буюрган одобга хилофдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда «Агар тақво қилсангиз, майин давоми...

16:08 / 07.05.2019 3792
Мен отаоналарга саҳифаларда болаларининг, айниқса чақалоқларнинг суратини қўйишдан сақланишни маслаҳат давоми...

19:00 / 04.09.2019 4138
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, шакар ўрнини босувчи сунъий қўшимчалар давоми...

02:36 / 27.05.2023 2141
Рамазоннинг ярми ўтди. Ижтимоий тармоқ, чатлар ва турли гуруҳларда баъзи оналар ўз фарзандлари билан бирга давоми...

13:46 / 27.05.2019 3770