Тадқиқот: мусулмонларнинг ҳаётдан қониқиш даражалари энг юқори
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмонларнинг ўз ҳаётларидан қониқиш даражалари энг юқори кўрсаткичга эга, чунки улар бошқа эътиқод соҳибларига нисбатан тавҳид ҳиссини кўпроқ ҳис қиладилар, деб хабар беради The Daily Mail.

“Натижалар очиқ-ойдин шуни кўрсатадики, тавҳид эътиқоди билан ҳаётдан қониқиш ҳисси ўртасидаги боғлиқлик манбалардан олинган тахминларга мувофиқ келади, – дейди Мангейм университети психологи, тадқиқот муаллифи доктор Лаура Мари Эдингер-Шонс. – Тавҳид эътиқодларининг ўзига хос фарқлари реал ҳолатларда, масалан, ҳаётдаги тушкунлик лаҳзаларидан чиқиб кетишдаги ўрнини ҳам синаб кўриш керак”.

Германия Мангейм университети тадқиқотчилари динлардаги тавҳид тушунчаси ҳаётдан мамнунлик ҳолатига қандай таъсир қилишини аниқламоқчи бўлишди.

Улар 67 минг талаба бўлмаган турли миллатларга мансуб кишилардан диний мансубликлари ҳақида сўровнома ўтказишди ва уларнинг ҳаётдан мамнунлик ҳисси борасидаги жавоблари билан боғлаб, хулоса қилишди.

Америк психология ассоциация журналида чоп этилган натижаларга кўра, барча гуруҳлар ичида мусулмонлар кўпроқ ўзларини улканроқ ишга, каттароқ нарсага алоқадор ҳисоблашлари маълум бўлди. Мусулмонлардан кейин ўзларини католик ҳам, протестант ҳам деб ҳисобламайдиган христианлар, улардан сўнг буддавийлар ва ҳинуийлар ўзларининг бу дунёдаги хос ўринларини кўпроқ ҳис қилишлари аниқланди. Атеистлар эса ўзларида энг кам боғланиш ҳисларини қайд этишди.

“Бу тадқиқот дин психологиясидаги билимларимизни кенгайтиради. У нафақат турли диний гуруҳлардаги тавҳид эътиқоди даражасини аниқлашга, балки бу эътиқоднинг ҳаётдан мамнунликка бўлган таъсирини, умуман, диний мансубликнинг инсон ҳаётига таъсирини ўрганишда ёрдам беради”, деб ёзади тадқиқотчилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир”, дея марҳамат қилади (Бақара сураси, 163-оят).

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvbQC41Wi4npQembed

23:15 / 23.09.2015 5228
Аллоҳ таоло инсон зотига буюк неъматларни ато этган. Улардан бири Ўзи билан мулоқотда бўлиш, яъни намоздир. давоми...

20:22 / 26.01.2017 8015
Ҳусайн Воиз Кошифий бундай ёзади.Агар .Саломга жавоб бериш одоби қайси, деб сўрасалар, .Бунинг еттита шарти давоми...

22:29 / 03.06.2023 3809
Аёлларнинг исломий илмлар ривожига қўшган ҳиссалари 1қисм  САЛАФ МУСЛИМА ОЛИМАЛАР Оксфорд университети давоми...

13:55 / 20.03.2017 5246