Жаҳон ҳалол туризм рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ИҲТ мамлакатлари йигирматалигига кирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Дунёнинг энг нуфузли ҳалол рейтингларидан бири “MasterCardCrescentRating” 2019 йилги жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ўтган йилгидан 55 балл билан 22-ўринни, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари орасида эса 18-ўринни эгаллаган. 2018 йилда бу кўрсаткич 47,7 балл билан 32-ўрин бўлган эди.

Рейтингда биринчи учликка Малайзия, Индонезия ва Туркия киритилган бўлиб, кейинги ўринларга Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Марокаш, Баҳрайн каби мамлакатлар муносиб кўрилган.

Яна бир қувонарли жиҳати шундаки, Ўзбекистон ҳалол туризм истеъмолчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари орасида биринчи ўнликка кирган.

Шунингдек, рейтингда Собиқ Совет мамлакатларидан Қозоғистон 24-ўринни, Қирғизистон 29-ўринни, Тожикистон 35-ўринни, Туркманистон 51-ўринни қўлга киритган.

Жаҳон мусулмон сайёҳлик индекси (Global muslim tourism index)  таҳлиллари тўрт стратегик омилни ҳисобга олган: мамлакатга етишнинг осонлиги (виза талаблари, алоқалар, транспорт инфратузилмаси), алоқа (алоқанинг осонлиги, Интернет имкониятлари), атроф-муҳит (хавфсизлик, эътиқод бўйича чекловлар, сайёҳларнинг келиши, яхши иқлим) ва хизматлар таъминоти (бирламчи эҳтиёжлар – ҳалол таом ва ибодат жойлари, бирламчи хизматлар – меҳмонхона ҳамда аэропортлар, мамлакатнинг ўзига хосликлари).

Манба: Global Muslim Travel Index 2019 Report

Мавзуга оид мақолалар
29. . .29. Мужоҳид .Уятчан одам ҳам, димоғдор одам ҳам илм ўргана олмайди,, деганлар.Оиша розияллоҳу давоми...

23:23 / 20.02.2023 3781
Исломий илмингизни синаб кўринг 1. Савол Қуръонда нечта пайғамбарнинг исми зикр қилинган а 21 б 29 в 25 г 24 2. давоми...

13:38 / 01.07.2017 44880
Бир фақир киши қаҳратон совуқда емиш излаб кўчаларда кезиб юрган экан. Бироқ ҳеч нарса топа олмай, бир уйнинг давоми...

09:53 / 09.01.2023 8108
Халқ табобати Шарқда минг йиллардан буён одамларни табиблар даволаб келишади. давоми...

11:57 / 25.11.2016 14374