Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир.

Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар».

(Бақара сураси, 16-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳидоятни қўйиб, залолат – адашиш йўлини ихтиёр қилганликларини илоҳий таъбирлар билан баён қилмоқда. Агар улар хоҳласалар, ҳидоят қўлларига теккан эди, ундан фойдаланиб юрсалар бўлар эди. Пайғамбар алайҳиссалом бошқалар қатори уларни ҳам даъват қилган эдилар. Аммо улар ҳидоятни бой бериб, залолатни танладилар. Яъни ҳидоятга залолатни сотиб олдилар. Аммо уларнинг бу тижорат-савдолари фойда келтирмади. Шу билан бирга, улар ҳидоятда – тўғри йўлда юрувчилардан бўлмадилар.

 Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Мунофиқнинг белгиси учдир: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, сўзида турмайди ва омонатга хиёнат қилади», деганлар.

 Шунингдек, Имом Бухорий Ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Тўрт нарса бор, кимда улар бўлса, тўлиқ мунофиқ бўлади. Кимда улардан бир хислат бўлса, уни ташлагунча, нифоқнинг хислатларидан бири у кишида туради. Омонатга хиёнат қилади, ёлғон гапиради, аҳд қилса, алдайди ва тортишса, фожирлик қилади», дейилган.

Мавзуга оид мақолалар
Шариат сўзи луғатда «изҳор қилмоқ, баён этмоқ, йўл» маъносида бўлиб, «тўғри йўл, илоҳий йўл, қонунчилик»ни давоми...

12:24 / 21.04.2017 6478
Аёл кишининг ташқи кўринишига хос хусусиятлар, мисол учун, қадду қомати, терисининг ранги ёки шу каби бошқа давоми...

21:44 / 19.01.2017 12756
Қуръонни ёдлашга ёрдам берадиган таомлар Уламолар тавсия қилган ва Аллоҳнинг тавфиқи ила ёдлашга ёрдам давоми...

09:36 / 29.11.2016 8664
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар «Ўнкунлик давоми...

22:04 / 01.01.2017 4142