Туяга мингашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам изидан...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистони Қироллигининг ҳаж ва умра ишлари вазирлиги Қиролликнинг Макка ва икки ҳарам бўйича комиссияси билан ҳамкорликда айни пайтда ажойиб лойиҳа устида ишламоқда. Бу лойиҳа зиёратчиларга, шунингдек, Қиролликнинг фуқаролари-ю аҳолисига Мадинага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 622 йилда Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йўлларидан туяда саёҳат қилиш имконини беради.

“Саниятул вадоъга йўл” деб номланган ушбу лойиҳа Ҳижрат йўлидаги 27 бекат (тўхташ жойи)дан иборат бўлиб, меҳмонхоналар, дам олиш уйлари, музейлар ва бошқаларни ўз ичига олади.

Карвон ўз саёҳатини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари Ясриб (Мадина)га отланишидан аввал Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан душманлардан уч кун давомида беркиниб турган Савр ғоридан бошлайди. Сўнгра карвон Ясрибга ҳижрат давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қабул қилган Умму Маъбаднинг чодири ўрнида тўхтайди (ўша ерда қўйнинг сути мўъжизаси содир бўлган эди). Кейин эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суроқа ибн Моликни учратган жойдан ўтилади. Суроқа қурайшликлар ваъда қилган мукофот умидида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изидан борган эди.

Бошқа жойларни ҳам зиёрат қилиб бўлгач, зиёратчилар ўз сафарларини Мадинада Сониятул вадоъга етганда тугаллайдилар.

Лойиҳа ташаббускорлари сўзига биноан, ушбу 380 километрдан иборат бу маршрут бўйлаб Мадинага автомобил, ҳаво шари ва мотоциклларда ҳам сафар қилиш мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
  Шошганимча таниш рақамларни тераман. Узоқ гудок товушларидан сўнг ўша илиқ ва қадрдон товушни эшитаман давоми...

13:16 / 05.09.2018 6409
Мусулмонлар билан ҳамжиҳатлик рамзи Russia Today нашрининг хабар беришича, Австрия президенти бир гапи билан давоми...

21:21 / 29.04.2017 5174
89 ёшли боланинг ҳиссий ҳолати 89 ёшли бола  ҳамма нарсани тез қилгиси келади ҳаракатланишни, овқатланишни, давоми...

08:44 / 28.02.2017 8058
Хотиннинг одоблари Эр уйига кириб келганида, хотин уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан  «Марҳабо, давоми...

13:13 / 16.02.2017 7883