Дубайда Қуръон боғи (Quran Park) очилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун Дубайнинг Ал-Хаваниж ҳудудида очилиши режалаштирилган Қуръон боғи зиёратчиларга Қуръони Карим ҳақида кўпроқ ўрганиш имконини тақдим этади.

Дубай муниципалитети (баладийяси) Твиттердаги ўзининг расмий саҳифасида очилиш маросими 29 март куни бўлишини эълон қилган эди. Кириш барча ташриф буюрувчилар учун текин.

Боғнинг мақсади – турли маданиятлар, динлар ва инсонлар ўртасидаги илмий-маданий мулоқот кўприги ўлароқ, зиёратчиларга Исломнинг ўсимлик экологияси соҳасидаги маданий ютуқларини намойиш этиш.

60 гектар майдондан иборат бўлган паркда Қуръони Каримда зикр қилинган барча ўсимликлар мавжуд бўлиб, у, шунингдек, қизиқарли кириш жойи, маъмурият биноси, исломий боғ, болалар ўйингоҳлари, Умра бурчаги, ташқи томошахона, Қуръон мўъжизаларини намойиш қиладиган ҳудудлар, фавворалар, шиша бино, саҳро боғи, пальма воҳаси, кўл, югуриш йўлаги, велосипед йўлаги ва қумли сайргоҳ каби объектларни ўз ичига олади.

Қуръони Каримда анжир, анор, зайтун, жўхори, пиёз, саримсоқ, арпа, буғдой, қовоқ, тарвуз, бодринг, райҳон ва занжабил каби 54 хил ўсимлик зикр қилинган.

Мавзуга оид мақолалар
 Дунё мусулмонлари қаторида россиялик татарлар ҳам бу байрамни нишонлай бошладилар. Маълумки, 2014 йил 2 давоми...

21:24 / 20.01.2017 4750
 Бир мажлисда отаонага яхшилик қилишнинг фазилати ҳақида маъруза бўлди. Ушбу  қисса камина билан содир давоми...

10:43 / 05.02.2017 7588
  Кўкарган дарахт борки, бир кун сўлмоғи бор. Ҳар тонгда Қуёш чиқар экан, ўз вазифаси битгач, ботади. Инсон ҳам давоми...

09:38 / 28.02.2017 7063
 Мўъжиза, каромат ва сеҳр Йигит кўр, пес ва бошқа дардларни худди Исо алайҳиссаломдек даволайдиган бўлибди. давоми...

21:23 / 02.02.2017 5119