Швеция парламентидаги илк ўранган аёл депутат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келиб чиқиши сомалилик бўлган Лайло Али Элми швед ҳукумати тарихидаги илк ўранган муслима аёл бўлди.

Лайло Швецияга икки ёшида кўчиб келган. Ҳозир у шимоли-шарқий Гетеборгдаги Анжеред тумани вакиласидир.

Яшил партия аъзоси сифатида Элми сиёсий майдонда нафақат Швециядаги улкан ҳамиятга эга бўлган иммигрант аҳолининг қизиқишларини ҳимоя қилади, балки атроф-муҳит масалаларига чуқур эътибори билан ёндашадиган инсонларнинг ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг атроф-муҳитни асраш, иммиграция масалалари ва аёлларнинг ҳуқуқлари борасидаги фидокорона меҳнатлари уни бошқалардан ажратиб туради. Унинг ҳукуматда рўмол ўраб юриши уни қўллаб-қувватловчиларни ҳам, танқид қилувчиларни ҳам ҳайратга солади.

Ҳар соҳада “озчилик”дан бўлиш қийинлигини тан оларкан, Лайло рўмоли уни илоҳий Зотга яқинлаштиришини айтиб шундай дейди: “Ҳамма ҳам ким биландир суҳбатлашишга муҳтож. Суҳбатлашиш учун терапевтнинг ўрнига мен Аллоҳни танладим”.

“Биламан, бу – мураккаб. Биламан, бу – қийин. Биламан, мени бошқа кўпчилик депутатлардан кўра кўпроқ синов кутади. Бироқ мен шу ерда бўлишим лозим, деб ҳисоблайман. Ирқчилик ва ирқ ижтимоий тузилмалардир. Агар инсонлар ўз ичларидаги нарсани ўзгартирмасалар, биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Бирор нарсада биринчи бўлиш масъулият юклайди”, дейди яна Элми хоним.

Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 27 февраль куни Тошкент Ислом институтида институт талаба қизлари ўртасидаquotҚуръон мусобақаси ndash давоми...

08:03 / 01.03.2023 3349
Муслима аёлларнинг анъанавий ниқоблариНиқоблар бу йилнинг кенг тарқалган, энг асосий тренди давоми...

00:00 / 07.08.2020 5031
.Ҳилол, нашриётматбааси, Ислом.уз портали, Муслимаат.уз сайти ҳамда Бинту Содиқ маърифий канали ижодий давоми...

08:41 / 30.03.2020 5245
БAA бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад ибн Рашид алМактум ярадор қушни қутқаргани учун ижтимоий давоми...

03:20 / 25.11.2020 3387