Ўрта аср Ирландия шифокорлари Ибн Синонинг «Тиб қонунлари»га асосан ишлагани маълум бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги топилган ХV асрга тааллуқли бўлган ўрта аср ирланд қўлёзмаси Ирландия билан мусулмон олами ўртасидаги ажойиб алоқадорликни намоён қилди, дея маълум қилди Irish News 5 март куни.

«Биз Ирландиядаги ўрта аср европалик шифокорлар 1400 йилларда мусулмон шифокорлари ва биологларининг билимларига таянганларини кашф қилдик», дейди Корк университети коллежининг ирланд бўлими профессори Падрайг Мачейн.

Ҳаммаси Мачейннинг Британия оролларидаги Корнуолл кельт вилоятида яшайдиган оилага тегишли бўлгани китоб ҳақида хабар топганидан бошланди. Китоб эгалари тақдим қилган суратга биноан Мачейн ундаги ирланд матнларининг тиббиётга доир эканини аниқлади. Бу Ибн Синонинг машҳур «Тиб қонунлари» тиббий энциклопедиясининг ирланд тилига таржимасидан парчалар бўлиб, у ўша пайтда Европада катта шуҳрат қозонган. Ушбу китоб парчаси Ирландияда ўрта асрларда ёш европалик шифокорларни етиштиришда фойдаланилгани маълум бўлди.

Мавзуга оид мақолалар
ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ Тўртинчи мактуб Яхшидан ёмонлар ҳам ёмонлиғ кўз тутмас, Яхши ёмонларға ҳам давоми...

09:33 / 24.03.2017 4788
Ислом тинчлик дини         Ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар давоми...

16:21 / 14.03.2017 5291
quotМен 50 йил умр кўрдим, дунёдаги жуда кўп мамлакатларни кезиб чиққанман, жуда кўп яхшиёмонларни кўрганман. давоми...

11:07 / 03.12.2022 3759
Савол Қўли чиғаноғидан тирсагидан, оёғи тўпиғидан кесилган кишилар таҳоратда нима қиладилар Жавоб давоми...

11:43 / 11.01.2017 4562