Гарвард битирувчиси исломофобияни енгиш борасида китоб чиқармоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайнаб Мерчант – Гарвард университетининг журналистика ва халқаро хавфсизлик соҳасини тамомлаётган флоридалик муслима. У, шунингдек, Z.R.Studios номли сиёсий қарашлар веб-саҳифасини юритиш билан бирга Chipakly анимация нашри стартапи раҳбари ҳамдир. Зайнаб март ойида «Мусулмон бўлиш» номли янги китобини чиқариш мақсадида Миссисогага етиб келади.
"Muslim links"нинг хабар беришича, Канаданинг Онтарио провинциясидаги Миссисога шаҳрида март ойининг иккинчи кунида «Мусулмон бўлиш» номли янги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтади. Китоб мусулмонлик шарафига урғу бериб, АҚШ каби мамлакатларда исломофобия муаммосини қандай ечиш, мусулмонлар бу борада ўзларини қандай тутишлари масалаларига шахсий тажриба нуқтаи назаридан эътибор қаратади. Америкалик мусулмон Зайнаб Мерчант китобда, шунингдек, мусулмонларнинг илм-фан, инновация ва таълим тараққиётларига қўшган ҳиссаларини ҳам ёдга олади.
Ёзувчининг «Малика Сиянанинг қалами» номли китоби ўқувчилар орасида машҳур бўлиб, француз тилига ҳам ўгирилган.

Мавзуга оид мақолалар
Аёлнинг либоси Аёлнинг либоси отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини давоми...

12:58 / 06.09.2017 3072
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Инсонлар «Аллоҳдан ўзга давоми...

20:02 / 27.10.2016 4647
embedhttpswww.youtube.comwatchvRPDfUvtnKSEembed

16:27 / 24.05.2017 4463
Аллоҳ таоло «Аллоҳ сизга уйларингизни оромгоҳ қилди. У сизга чорва ҳайвонларининг терисидан кўчадиган ва давоми...

08:56 / 29.12.2016 5682